RU

Последние новости

11:42"Насаф"да нима гаплар?  3 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  1 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  9 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  7 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15

Бугунги Класико ҳақида нималарни билиш керак? (превью) Новости

Бугунги Класико ҳақида нималарни билиш керак? (превью)

Бугун, 28 октябрь куни Ла Лиганинг 11-тури доирасида "Барселона" — "Реал Мадрид" учрашуви ўтказилади.

Барселона

Илкай Гюндоган - 6'

Примера Дивизион . Тур 11

28/10/2023, 20:15

2
:
1
Завершен

Реал Мадрид

Джуд Беллингем - 68', Джуд Беллингем - 90'

Стадион: Estadio Olimpico Lluis Companys, 50112 зрителей

Главный судья: Jesus Gil

45'
90'
6'  Илкай Гюндоган
17'  Фермин Лопес
45'  Ферран Торрес
61'  Ферран Торрес (Роберт Левандовский)
72'  Фермин Лопес (Ориоль Ромеу)
76'  Жуан Феликс (Рафинья)
77'  Жуан Канселу (Ламин Ямаль)
52'  Ферлан Менди (Эдуардо Камавинга)
61'  Даниэль Карвахаль
63'  Тони Кроос (Лука Модрич)
63'  Родриго (Хоселу)
68'  Джуд Беллингем
90'  Джуд Беллингем
90'  Лука Модрич
90'  Винисиус Жуниор (Лукас Васкес)

Ўйин 49 472 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Estadio Olímpico" стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни Хесус Хиль Мансано бошқариб боради.

Турнир жадвалидаги ҳолат

Кеча "Жирона"нинг "Сельта" устидан қозонган ғалабасидан сўнг жамоа Ла Лигада пешқадам бўлиб турибди 28 очко билан. 

"Реал"да 25 очко, 2-ўрин, "Барса"да эса 24 очко, 3-ўрин. Агар бугун мардидликлар ғалаба қозонса яна пешқадамликка қайтади, каталонияликлар эса "Атлетико Мадрид"дан ҳам ортда қолиши мумкин (Мадриднинг иккинчи клуби битта захира ўйин бор).

Кимлар майдонга тушмайди?

"Барселона" сафида Кунде, Педри ва Сержи Робертолар майдонга тушмайди, де Йонг ва Левандовскилар сўроқ остида. Жамоа қайдномасини эълон қилмади. 

"Реал" сафида эса Себальос, Куртуа, Гульер, Милитао ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Жамоа қайдномани эълон қилиб улгурди.

Тахминий таркиблар

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Штеген, 2. Жоау Канселу, 4. Рональд Араухо, 15. Андреас Кристенсен, 3. Алехандро Бальде, 32. Фермин Лопес, 18. Ориоль Ромеу, 6. Гави, 22. Илкай Гюндоган, 7. Ферран Торрес, 14. Жуан Феликс.

"Реал Мадрид": 25. Кепа Аррисабалага, 2. Даниэль Карвахаль, 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди, 15. Федерико Вальверде, 18. Орельен Тчуамени, 8. Тони Кроос, 5. Жуд Беллингем, 11. Родриго, 7. Винисиус Жуниор.

Тарихга назар

Бугунги кунга қадар икки жамоа ўртасида жами 254 та расмий учрашув ўтказилган. Шундан 102 тасида мадридликлар, 100 тасида каталонияликлар ғолиб бўлишган. Яна 52 та баҳс дуранг билан якунланган.

Мураббийлар фикри

Хави: "Ҳар икки жамоада ҳам шароит бир хил. Бу 50га 50 дегани. Фаворит хеч қачон бўлмайди. Олдиндан нимадир дейин қийин. Тажрибамдан келиб чиқсак, "эль классико"да хеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди".

Анчелотти: "Жамоамда мотивация юқори. Бу муҳим баҳс – мавсумдаги биринчи класико. Ҳали 2-даврада жавоб ўйини бўлади, Суперкубок, кубок, ҳаттоки Чемпионлар лигасида ҳам учрашишимиз мумкин. Биринчи баҳсга яхши ҳолатда етиб келдик".

Прогноз

Кўплаб экспертлар бугунги учрашув жанговар кечиши ва якунда дуранг натижа қайд этилишини тахмин қилмоқда. Айримлари эса "Реал"нинг ғалабасини прогноз қилган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика