RU

Последние новости

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  0 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  2 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  1 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  2 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  0 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  4 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7

Бугун Вали Султоновнинг туғилган куни Новости

Бугун Вали Султоновнинг туғилган куни

Республикамиз футбол аҳли урганчлик Вали Султоновни яхши билади.

У футболчилик  даврида “Жайҳун”, “Қурувчи”(Урганч, 1989-91 йиллар), “Сўғдиёна”(Жиззах, 1992), “Ситора”(Бухоро, 1993), “Турон”(Дошҳовуз, Туркманистон, 1994 йилнинг биринчи ярми), “Динамо”, “Хоразм”, “Жайҳун”, “Хоразм-2003”(Урганч, 1994-98, 2000-2004 йиллар), “Хива”(Хива, 1999) жамоаларида тўп сурган. 1992 йили “Сўғдиёна” жамоаси сафида Ўзбекистон миллий чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлган.

Мураббийлик фаолиятида олий ва биринчи лигаларда қатор йиллар “Хоразм”(Урганч), “Ҳазорасп”(Ҳазорасп) жамоаларига устозлик қилган. Унинг бош мураббийлигида Хоразм вилояти терма жамоаси  “Умид ниҳоллари-2003” спорт мусобақасининг футбол турнирида ғолиб чиққан. Қолаверса, 2010 йили “Хоразм” жамоасининг Ўзбекистон профессионал футбол лигаси кубогини қўлга киритишига улуш қўшган. Айни дамда, унинг кўплаб шогирдлари яшил майдонда тўп сурмоқда. Ўзи ҳам “Хоразм” фахрийлар жамоасининг етакчи футболчиларидан бири саналади.

Ҳозирда  В. Султонов  Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида методист вазифасини бажариши баробарида, БЎСМнинг “Ёшлик” жамоаси  ёш футболчиларини етуклик сари етаклаяпти, ўзининг кўп йиллик тажрибасини сидқидилдан ўргатмоқда. Албатта, унинг саъй-ҳаракатлари бесамар қолмаяпти. “Ёшлик” жамоаси 2016 йилги Хоразм вилояти биринчилиги(2-лига) ғолиблигини қўга киритди. Жорий йил бошида эса Хоразм вилояти ҳокими кубоги соҳибига айланди. Муболаға эмас, Вали Султоновнинг келгусида умидлари катта.

Бугун Хоразм вилояти  футболи тарихидан муносиб ўрин олган Вали Султоновнинг туғилган куни. Тиниб-тинчимас хоразмлик бу мураббий  ўзининг қутлуғ 46 ёшини қарши оляпти. Фурсатдан фойдаланиб, унга сиҳат-саломатлик, бахт саодат ва омад, футболимиз ривожи йўлидаги ишларига барака тилаймиз.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика