RU

Последние новости

22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  33 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  7 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  6 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10

Бугун Тошкент дербиси. "Пахтакор" - "Локомотив" Новости

Бугун Тошкент дербиси. "Пахтакор" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 24-тур учрашувларига старт берилади. "Локомотив" сафарда амалдаги чемпион "Пахтакор" меҳмони бўлади.

Тошкент дербиси мақомига эга марказий ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Олий лига. 24-тур.
"Пахтакор" - "Локомотив"
Бошланиш вақти
- 18:30.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Пахтакор" 6-ўринда (38 очко), "Локомотив" 1-ўринда (56 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 18 очко.

Таъриф: Бу ўйинга ортиқча таърифнинг ҳожати бўлмаса керак. Бир сўз билан айтганда пойтахт дербиси. Амалдаги чемпион билан чемпионликка ҳаракат қилаётган жамоанинг ўзаро тўқнашуви. Бугун "Пахтакор" стадионида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Иккала жамоа ҳам ўтган турни икки хил ўтказди. "Пахтакор" сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб қайтган бўлса, "Локомотив" ўз майдонида "Обод"ни енга олмади.  

Факт: Иккинчи даврада саккизта ўйинда майдонга тушган "Пахтакор" дастлаб кетма-кет тўрт учрашувда ғалаба қозона олмади. Кейинги тўртта ўйинда эса уч бор зафар қучиб, бир марта ютқазиб қўйди. Умуман олганда, жамоа ўз майдонида 11та учрашув ўтказиб, шундан саккизтасида ғалаба қозонган. Икки бор дуранг ўйнаб, бир марта мағлуб бўлган. "Пахтакор" ўз майдонида 10-тур баҳсида "Нефтчи"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Факт: "Локомотив" иккинчи даврада битта кам ўйин ўтказган. Чунки "Машъал" билан бўладиган учрашув октябрь ойига қолдирилган. "Локомотив" иккинчи даврада беш марта ғалаба қозонди ва икки бор дуранг қайд этди. Шу пайтгача 10та ўйинни сафарда ўтказган "теаирйўлчилар" шундан еттитасида ғолиб чиқишган. Уч бор дуранг ўйналган бўлса, "Локомотив" ҳали мағлуб бўлмаган.

Эслатма: "Локомотив" стадионида кечган биринчи давра беллашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғғалабага эришишган. Ягона гол Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган. Кеча бўлиб ўтган Ёшлар лигаси баҳси эса 1:1 ҳисобида якун топди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика