RU

Последние новости

20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  18 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  15 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  4 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  12 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Бугун Тожикистон Баҳрайн билан ўртоқлик учрашуви ўтказади Новости

Бугун Тожикистон Баҳрайн билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Бугун Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Тожикистон терма жамоаси 23 нафар футболчи билан Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрига етиб борди. Манамада жамоа ихтиёрига Болгариянинг «Дунав» клубидан Искандар Жалилов, «Баҳрайн» клуби аъзоси Нозим Бобожонов ва Болгариянинг «Локомотив» (Пловдив) клуби вакили Парвизжон Умарбоев қўшилишди.

Тожикистон терма жамоаси «Downtown Rotana» меҳмонхонасига жойлашди. Кеча Фузайлов шогирдлари расмий ўйинолди машғулотни ўтказишди.

Баҳрайн ва Тожикистон ўртасидаги баҳс 23 март куни, Манамадаги Миллий стадионда бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:30да (Тошкент вақти билан 22:00) бошланади.



Тожикистоннинг Баҳрайнга келган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Абдуазиз Маҳкамов («Олой», Қирғизистон), Қурбонали Бобоев («Истиқлол»), Далер Азизов («Регар-ТадАЗ»);

Ҳимоячилар: Давронжон Эргашев («Тараз», Қозоғистон), Искандар Жалилов («Дунав», Болгария), Сиёвуш Асроров, Амирбек Жўрабоев, Табрези Давлатмир, Ахтам Назаров, Ромиш Жалилов (барчаси – «Истиқлол»), Ойбек Абдуғаффоров («Хосилот»);

Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев («Локомотив», Пловдив, Болгария), Нозим Бобожонов («Баҳрайн», Баҳрайн), Умеджон Шарипов («Машъал», Ўзбекистон), Нуриддин Давронов, Фатхулло Фатхуллоев, Эхсони Паншанбе, Жаҳонгир Алиев (барчаси – «Истиқлол»), Муҳаммаджони Ҳасан («Хосилот»);

Ҳужумчилар: Манучеҳр Жалилов, Жаҳонгир Эргашев, Дилшод Восиев (барчаси – «Истиқлол»), Давронжон Тўхтасунов («Хўжанд»).

Бош мураббий – Ҳаким Фузайлов.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика