RU

Последние новости

10:51"Манчестер Юнайтед" яна бир 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  1 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  4 09:18"Краснодар" сардори фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин  2 08:50Суперкомпьютер Ла лига фаворитлари номини эълон қилди  4 08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  8 08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  1 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  5 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  3 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  17 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  8

Бугун Шомуродовнинг ўрнида кимни кўрамиз? Новости

Бугун Шомуродовнинг ўрнида кимни кўрамиз?

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё Кубогидаги юришини бошлайди. Таркибимизда йўқотишлар ҳақида маълум қилганмиз.
Элдор Шомуродовнинг жароҳати Катанец ва терма жамоанинг бўлажак режаларига истаймизми ёки йўқ таъсир қилади.

Шомуродов муҳим фигура, терма жамоани ўйини бевосита унинг атрофида қурилган. У нафақат соф ҳужумчи бўлиш билан бирга ўйин давомида функциясини ўзгартириши, қанотларда, ҳужумчи ортида, эркин футболчи сифатида ўзи билан бир нечта футболчини олиб юради. Табиийки, Элдордаги бу ҳислат муҳим фактор ҳисобланади. Хўш, унинг ўрнига асосий таркибда ким майдонга тушади?

Асосий номзод Остон Ўрунов - Остоннинг индивидуал сифатлари, борган сари Катанецнинг муҳим фигурасига айланиб бораётгани бунга сабаб, деб ўйлайман. Жисмонан бақувват, яхши техникага эга ва ҳужумни якунлаш хусусиятига эга. Остон ҳужумчи бўлмасада бу йил барча мусобақаларда аксарият ҳужумчилардан кўп тўп киритди, 10дан ошиқ гол урди. Юқорида айтганимдек, Ўмон билан ўйинда Остон чизиғига жойлашди. Осиё кубогининг илк ўйинида ҳам Ўмон билан учрашувдаги тактик-услубни кўрсак ажабланмайман. Остон миллий терма жамоада биринчи, асосий план футболчиси. Уни захирада қолдириб, "Б" план учун сақлаб қўйишдан фойда йўқ.

Остон Ўруновнинг асосий таркибда Шомуродовнинг ўрнида майдонга тушиш эҳтимоли: 70/30

Игорь Сергеев  - Ўзбекистон терма жамоаси исталган рақиб билан 3та марказий ҳимоячи тактикасидан воз кечмаслигини биламан. Сергеев ва Абдихолиқов иккинчи бўлимда битта ҳимоячининг ўрнига майдонга тушиб, ўйинни кучайтирадиган восита сифатида хизмат қилиши мумкин. Игорь соф тўққизлик ҳужумчиси ва у фақат жарима майдончаси ичидагина фойда келтира олади. Кучли томони ҳам шунда.  Қанотларда, ярим ҳимояда катта самара бермайди. Иккинчи бўлимда ярим ҳимоячилар, вингерларнинг фаоллиги ҳисобига бизда вазиятлар кўпаяди ва бунда гол урадиган яққол ҳужумчига эҳтиёж сезилади. Игорь эса "сеҳрли таёқча" ролида пайдо бўлишини кутмоқдаман. Игорь 2015 йил Австралиядаги Осиё кубогида қатнашган ва илк ўйинда КХДР дарвозасига ғалаба голини урганди. Унда яна бир бор шундай имконият бор.

Асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Бобир Абдихолиқов - Катанец Бобир Абдихолиқовга фақат Мексикага қарши ўйиндагина асосий таркибда имконият берди ва у гол урди. Абдихолиқовда тезлик, техника, тўп билан ҳаракат қилиш, очиқ зоналарда очилиш сифатлари бор.  Айнан шунинг эвазига Катанец 3та учрашувнинг бирида Бобирни асосий таркибда майдонга тушириши мумкин. Катанецнинг услубида индивидуал томондан кучли ижрочилар муҳим роль ўйнайди. Агарда Остон ҳужумчи вазифасини зиммасига олса, Бобир ва Игорь "Б" план қуроллари бўлишади. Бобирда кичик имкониятдан ҳам фойдаланиб кетиш сифатлари бор. Имконият берилса, уялтириб қўймайди, деб ўйлайман. 

Асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Азиз Амонов - Футболчи ўтган мавсум "Насаф" таркибида ёрқин ўйинлар ўтказди. 26та ўйинда 4та гол, 3та ассист қайд этди. ОЧЛда ҳам ўзини кўрсатди. Клуб фонида кўрсаткичлари ажойиб.  Лекин мавсум давомида терма жамоа миқёсида Катанецнинг режаларига киритилгани йўқ. Катанец сўнгги вариант сифатида Амоновдан фойдаланиши мумкин. Амоновда жарима майдончаси ичида тезкор қарор қабул қилиш, тўп билан яхши муомала қилиш сифатлари яхши шаклланган. 

Асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Майдонга ким тушган тақдирда ҳам терма жамоамизга омад тилаб қоламиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика