RU

Последние новости

03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  22 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  2 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0

Бугун Шаржадаги стадионда Гулсанам Мамазоитова "куйлайди" Новости

Бугун Шаржадаги стадионда Гулсанам Мамазоитова "куйлайди"

БАА давлатида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги мусобақасида бугун ўзбекистонлик мухлислар учун жуда муҳим кун. Бугун Ўзбекистон ўйнайди.

Ватанимиздан кўплаб мухлислар БААга етиб келишган. Қолаверса БААда ишлаб ёки ўқиётган кўплаб ватандошларимиз ҳам бугун Шаржа шаҳрига етиб келишлари кутилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзларини худди  ўз майдонларида ўйнагандек ҳис қилишади.

Бугунги кун ўзбекистонлик мухлислар учун ҳақиқий байрамга айланади. ОФК Осиё Кубогини мухлислар учун қизиқарли, байрамдек ўтиши учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Бугун "Шаржа" стадионида Ўзбекистон - Уммон терма жамоалари учрашуви ҳам байрамдек ўтади деб айта оламиз. Ўйиндан олдин футболчилар машғулот ўтказаётган пайтда, стадионда ҳар икки жамоа мухлислари учун уларнинг севимли санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар қўйилади. Ўзбекистонлик мухлислар Ҳусниддин Холиқов ижросидаги "Ўзбекистон", Гулсанам Мамазоитова ижросидаги "Футбол", Юлдуз Усмонова ижросидаги "Ўзбекистон" қўшиқларини тинглаб рақсга тушишлари, биргаликда жўр бўлиб куйлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек ташкилотчилар учрашувнинг танаффус вақтида ҳар икки жамоанинг энг фаол мухлисига ўзларининг эсдалик совғаси, мусобақа тўпини совға қилишади. Бу совға мусобақа ҳомийси ҳисобланган "Continental" шиналар ишлаб чиқариш компанияси томонидан тақдим қилинади.

Яна бир янгилик учрашув бош ҳаками ўйинни мухлисларнинг буйруқларига қараб бошлайди. Стадиондаги мухлислар стадион сухандонига жўр бўлиб инглиз тилида 10дан биргача санайдилар ва бир дейилиши билан ҳакам ҳуштагини чалади. Ишонинг бу жуда ажойиб чиқади.

Демак Ўзбекистон - Уммон учрашувини стадиондан томоша қилиб ҳам завқ олиш ҳамда совғага эга бўлиш имконияти мавжуд. Бунинг учун эса футболчиларимизни астойдил қўллаб - қувватлаш керак бўлади. Бундан ташқари ташкилотчилар ўйин бошлангунча ҳам стадион атрофида турли кўнгилочар тадбирларни уюштириб, бу ерда ҳам мухлисларга турли туман эсдалик совғаларни қўлга киритиш имкониятни яратишган. Ҳа бугун жамоамиз ғалаба қозонса байрам тўйга айланиб кетади. Футболчиларимиз ҳам мухлисларнинг байрам қилишлари учун бор куч ва ғайратларини ишга солишларига шубҳамиз йўқ.

Олға Ўзбекистон !!!

Акрамжон Мамадалиев Шаржадан маҳсус

Рейтинг: +77   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика