Бугун Пелега "Олтин тўп" топширилади
13 янв 2014 12:06
Новости
Бугун Пелега "Олтин тўп" топширилади
Футбол қироли Пеле бугун Цюрихдаги маросимда "Олтин тўп" билан тақдирланади.
2012 йил "Олтин тўп"ни германиялик собиқ ҳимоячи Франц Беккенбауэр олганди, навбат бразилиялик собиқ футболчига ҳам келди. Пелега бу совринни шахсан ФИФА президенти Йозеф Блаттер топшириши кутилмоқда.
"Мен уч марта Жаҳон чемпиони бўлганман, ўша вақтларда бундай совринлар бўлмаган. Ҳозир ФИФА бу тарихий адолатсизликни тўғирлаб менга "Олтин тўп"ни топширмоқчи, — дейди Пеле L`Equipe нашрига.
Ҳақиқий "Олтин тўп" эса Рибери, Роналду ёки Мессига топиширилади. Маросим Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Комментарии