RU

Последние новости

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  9 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  2 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  9 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Бугун "Пахтакор" - "Динамо" учрашувида "Дамас" ютиб олиш мумкин! Новости

Бугун "Пахтакор" - "Динамо" учрашувида "Дамас" ютиб олиш мумкин!

Бугун, олий лиганинг 3-турида "Пахтакор" пешқадам "Динамо"ни қабул қилади.

Самарқанд жамоаси ҳозирча олий лигада етакчилик қилмоқда. "Динамо" 2 ўйинда зафар қучди ва дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

Жамоалар олий лигада айни пайтгача 44 бор тўқнаш келишган. 35 учрашувда "Пахтакор", 5 баҳсда "Динамо" ғалаба қозонган. 4 ўйинда кучлар тенг келган. "Шерлар" рақиб дарвозасига 92 гол уриб, дарвозаларидан 22 тўп олиб чиқишган. Тошкентда ўтган 22 беллашувнинг 21тасида жамоамиз устун келган. Самарқандликлар 2000 йил пойтахтда муваффақият қозонишган. Бу "Динамо"нинг сафарда қўлга киритган барча очколари саналади. Меҳмонда рақибимиз 22 ўйинда 5 тўп киритган холос.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО"
Ҳакамлар
: Олим Толибжонов (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).

Ўйин12 март, якшанба куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади.

Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.
Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика