Бугун Ўзбекистон кубоги ва Лига кубогига қуръа ташланади
02 сен 2019 11:00
Новости
Бугун Ўзбекистон кубоги ва Лига кубогига қуръа ташланади
Хабарингиз бор, 14 август куни Ўзбекистон лига кубогида, 21-22 август кунлари эса Coca-Cоlа Ўзбекистон кубогида 1/4 финал босқич учрашувлари бўлиб ўтди ва ярим финалчилар аниқланди.
Бугун ҳар икки мусобақанинг ярим финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим соат 15:30 дан бошлаб «Спорт» телеканали орқали жонли тарзда намойиш этилади.
Маълумот учун, Coca-Cola Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига АГМК, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари, Лига кубоги ярим финал босқичига эса “Қўқон-1912”, “Динамо”, АГМК ва “Пахтакор” жамоалари чиқишган.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии