Бугун Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади
07 мар 2023 14:34
Новости
Бугун Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади
Мусобақа гуруҳ босқичида 32 та жамоа ўзаро саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Формат билан тўлиқ мана шу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган 30 та клуб билан танишинг:
"Андижон", "Бунёдкор", "Бухоро", "Металлург", "Насаф", "Навбаҳор", "Нефтчи", ОКМК, "Олимпик", "Пахтакор", "Қизилқум", "Сўғдиёна", "Сурхон", "Турон", "Андижон-SGS", "Арал", "Динамо", "Локомотив", "Машъал", "Қўқон-1912", "Хоразм", "Юниред", "Ғиждувон", "Шўртан", "Дўстлик", "Локомотив-БФК", "Пахтакор-79", "Янгиер", "Зомин", "Шаҳрихончи"
Қолган жамоалар мусобақага саралаш ўйинлари орқали қўшилиши мумкин.
Маълумот учун, қуръа олдидан клублар саватларга ажратилмайди ва барча жамоалар тенг ҳуқуқли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Кубок баҳслари 4-5 апрель кунларидан бошланиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии