RU

Последние новости

00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  0 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  1 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  1 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  17 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  58 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  14

Бугун Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашида курашни бошлайди Новости

Бугун Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашида курашни бошлайди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичида иштирокини бошлайди.

Шерали Бобоқулов бош мураббийлигидаги жамоа Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.


Қуйида саралаш босқичида иштирок этадиган футболчилар рўйхати келтирилган.

Дарвозабонлар:
Лайло Тилолова, Мафтуна Жонимқулова, Гуландон Бойматова;
Ҳимоячилар: Холида Дадабоева, Камола Рисқиева, Мафтуна Шойимова, Дилрабо Асадова, Нозима Камолтоева;
Ярим ҳимоячилар: Иродахон Турдалиева, Зумратхон Назарова, Умида Зоирова, Малика Бурхонова, Севара Нормуродова, Саида Галимова, Махфуза Туропова, Феруза Турдибоева, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова;
Ҳужумчилар: Нилуфар Қудратова, Людмила Карачик, Лианна Нарбекова, Махлиё Сарикова, Рушания Сафина.

“B” гуруҳи учрашувлари 3–11 апрель кунлари КХДРда бўлиб ўтади. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ўйин тақвими қуйидагича:
3 апрель. Гонконг – Ўзбекистон
7 апрель. Ўзбекистон – Ҳиндистон
9 апрель. Ўзбекистон – КХДР
11 апрель. Жанубий Корея – Ўзбекистон

Регламентга кўра, фақатгина гуруҳ босқичида зафар қучган терма жамоа Осиё Кубоги–2018 турнирининг финал босқичига йўлланма олади. Ўз гуруҳида ғалаба қозонган терма жамоалар Япония, Австралия, Хитой (Осиё чемпионати–2014 якунига кўра энг юқори рейтингга эга бўлган жамоалар) ҳамда Иордания (турнир мезбони)га қўшилади.

Шу тариқа, 2018 йилнинг 7–22 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичида жами 8 терма жамоа иштирок этади. Финал босқичида энг яхши натижани қайд этиган беш терма жамоа Францияда июнь/июль ойларида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ЖЧ–2019 мусобақасига йўлланма олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1548 очко) бормоқда.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика