RU

Последние новости

09:35"Бухоро" сербиялик вингер билан шартнома имзолади   0 09:15Дилшод Шарофетдинов ва Акмал Холматов "Динамо" U-19 жамоасида иш бошлади  0 09:00"Ғазалкент" клуби Лазизбек Мирзаевни "Леганес"дан сотиб олди   8 08:42"Олимпик-MobiUz" 4 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Футзал. Ўзбекистон бугун ярим финал йўлланмаси учун Эрон билан куч синашади  4 02:31Отасига эмас, Роналдиньога ўхшашни хоҳлайдиган, гол нишонлагани учун жамоадан ҳайдалган "Бухоро"нинг икки ниқобли легионери билан танишамиз  2 00:55"Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" баҳсида ҳисоб очилмади, "кўклар" яна пешқадам  3 00:34"Интер" B Сериядан футболчи сотиб олди  0 00:25"Реал" Фран Гарсияни қўйиб юбормади: футболчи алоҳида шуғулланишни сўраган  0 23:56Карим Бензема "Ал Ҳилол" футболчисига айланди  16 23:35Роналдунинг "забастовкаси" Бензема, Канте ва Эн-Несири трансферларини тўхтатиб қўйди  13 23:04"Атлетико" ҳужумчи сотиб олганини эълон қилди  1 22:57ФИФА кенгаши Россияни қайтариш масаласини кўриб чиқмайди  12 22:20"Ал Насср" Роналдусиз "Ар Риёд"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди  28 22:12Отабек Шукуров жамоаси БАА президенти Кубогини тарк этди  0

Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади Новости

Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади

Бугун Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг Осиё минтақаси учинчи раунд сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Бугун шунингдек, Осиё Кубоги-2027 мусобақасига ҳам саралаш давом эттирилади. Маълумот учун, 2027 йилги Осиё чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва 24та терма жамоа қатнашади.

Ҳозирги пайтга келиб Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган жамоалар: Саудия Арабистони, Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Қувайт, Қирғиз Республикаси.

Демак, 24та жамоадан 18таси Осиё чемпионатига чиққан ва 6 жамоа кейинроқ аниқ бўлади. ОФК мана шу олтита жамоани аниқлаб олиш учун алоҳида мусобақа ташкил этган бўлиб, ўйинлар 25 март куни старт олганди. Бу саралашнинг энг охирги босқичи ҳисобланади.

 Ҳал қилувчи раундда жами 24та терма жамоа иштирок этмоқда ва жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Мусобақа қоидаларига мувофиқ фақат гуруҳ ғолиблари Осиё Кубоги иштирокчисига айланади. Яъни ҳар бир гуруҳдан битта жамоа чиқади. Ўйинлар келаси йил 31 мартга қадар давом этади.

A гуруҳи. 1-тур. 25 март
Тожикистон - Шарқий Тимор 1:0
Филиппиин - Мальдив 4:1

2-тур. 10 июнь
 Шарқий Тимор - Мальдив
Филиппин - Тожикистон

B гуруҳи. 1-тур. 25 март
Бутан - Яман 0:0
Ливан - Бруней 5:0

2-тур. 10 июнь
Бруней - Бутан
Яман - Ливан

C гуруҳи. 1-тур. 25 март
Сингапур - Гонконг 0:0
Ҳиндистон - Бангладеш 0:0

2-тур. 10 июнь
Гонконг - Ҳиндистон
Бангладеш - Сингапур

D гуруҳи. 1-тур. 25 март
Хитой Тайпейи - Туркманистон 1:2
Таиланд - Шри Ланка 1:0

2-тур. 10 июнь

Шрин Ланка - Хитой Тайпейи
Туркманистон - Таиланд

E гуруҳи. 1-тур. 25 март
Мьянма - Афғонистон 2:1
Сурия - Покистон 2:0

2-тур. 10 июнь
Мьянма - Покистон
Афғонистон - Сурия

F гуруҳи. 1-тур. 25 март
Вьетнам - Лаос 5:0
Малайзия - Непал 2:0

2-тур. 10 июнь
Лаос - Непал
Малайзия - Вьетнам

Ўз гуруҳларда пешқадамлик қилаётган жамоалар: Филиппин, Ливан, Бангладеш, Туркманистон, Сурия, Вьетнам.

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика