RU

Последние новости

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  2 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  3 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

"Бугун оддий жамоалар ўйнамайди. Черан ва Станоевич катта саҳнага чиқиши мумкин" Суперкубок олдидан мутахассислар фикри Новости

"Бугун оддий жамоалар ўйнамайди. Черан ва Станоевич катта саҳнага чиқиши мумкин" Суперкубок олдидан мутахассислар фикри

Бугун Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида 2022 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади

Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ва кубок соҳиби "Насаф" тўқнаш келади. Мазкур баҳс олдидан  Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари, собиқ футболчи Камолиддин Мурзоев ва мураббий Азамат Абдураимовнинг фикрларини тингладик.

Камолиддин Мурзоев - Мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани учун жамоалардан ёрқин ўйин кутиш бироз нотўғри бўлади. Ўртоқлик ва расмий ўйинларнинг шукуҳи бошқача. Фикримча, жамоалар бир-бирларига эҳтиёткорлик билан ёндошишади. 

Бугун "Пахтакор"да Черан кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Яъни катта саҳнага чиқади.  "Насаф"да эса барибир жамоавий ўйин шаклланган. Яққол бирор бир футболчини кўрсатиш қийин бўлсада, Марко Станоевич  "Пахтакор"га бош оғриқ бўла олади. Бу финаллигини унутмаслигимиз лозим. Имкониятлар 50/50. 

Албатта Ойбек Бозоров катта йўқотиш. Бироқ Рўзиқул Бердиев бундай паллада қандай йўл тутишни биладиган мураббий. Бозоров билан жамоа янада кучаярди. Айтганимдек, жамоавий ўйин борлиги учун у қадар катта йўқотиш ҳисобланмаса керак.

Азамат Абдураимов  - Ўзбекистон  Суперкубоги катта футболни соғинганлар учун ҳақиқий байрам ҳисобланади. Мамлакатимизда футбол баҳори нафаси кезиб юрибди. Шу боис ўзим ҳам бу беллашувни интиқлик билан кутмоқдаман. Бугун оддий жамоалар эмас, Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги энг яхши клублари тўқнашади. Тўғри  "Насаф"да молиявий муаммолар кузатилаётганига қарамай мавсумни соврин билан тугатмоқда. Мутахассис сифатида Суперкубогдан сифатли  ўйин кутяпман. 

Жамоаларнинг имкониятини тенг баҳолаган бўлардим.  "Насаф" ўтган йили бу жамоага қарши нималарга қодирлигини кўрсатди. "Пахтакор"да янги мураббийлар штаби иш бошлади. Славче Войнескининг қандай услуб ва фалсафага эгалигини билмаймиз. Шундай экан кўпчилик учун бу қизиқ туюлади.

Мавсум боши. Бундай ҳолатда жамоаларнинг қандай тайёргарлик билан етиб келгани асосий ўринга чиқади, деб ўйлайман. Тактик ишланмаларни йўлга қўйиш учун вақт зарур. Ишонч билан айтаманки, футболчилар катта иштиёқ билан ҳаракат қилишади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика