RU

Последние новости

10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2

Бугун миллиард евро сарфланган арена очилади Новости

Бугун миллиард евро сарфланган арена очилади

Бугун, 3 апрель "Тоттенхэм" тарихида ўзгача кун бўлиб эсда қолади.

"Шпорлар" "Кристал Пэлас"га қарши Англия Премьер-лигасининг 31-тур ўйинини очилиши бир неча марта қолдирилган, миллиард евро сарфланган, Лондоннинг янги санъат асари ҳисобланаётган "Тоттенхэм Хотспур стэдиум" аренасида ўтказишади. Баҳсдан олдин ушбу стадион ҳақида сизга батафсил маълумот беришга қарор қилдик.

Лондон клубининг янги аренаси жамоанинг эски стадиони - "Уайт Харт Лейн" ёнгинасига қурилди. Арена Лондоннинг энг кўп мухлис сиғдира оладиган (62 минг мухлис) стадиони ҳисобланади.

"Тоттенхэм Хотспур Стэдиум" лойиҳаси 2008 йилда тақдим этилган, аммо турли келишувлар туфайли стадион қурилиши 2015 йилда бошланди.


Арена қурувчиси MACE компанияси бўлиб, улар Лондон чархпалаги ва Макаодаги The Venetian люкс меҳмонхона ҳамда казиносини каби машҳур иншоотларни қуриб битказишган.


Архитектор - Populos компанияси.  Янги стадионга "Уайт Харт Лейн"да фойдаланилган баъзи таблолар ўрнатилган. "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"нинг ички умумий ҳудуди 119 945 кв. метрни ташкил қилади. Аренанинг шимолий қисми 9 қават, жанубий бўлаги 5 қаватдан иборат.

Стадион ичига 4та йирик (2та 190 кв. метрлик, 2та 179 кв. метрлик) экранлар ўрнатилган. Шу билан бирга комплекс ҳудудида турли ҳажмдаги 1800та мониторлар мавжуд.


"Тоттенхэм Хотспур Стэдиум" майдони 105х68 метр. Чим Desso GrassMaster компаниясига тегишли.

Табиий чим остида сунъий чим мавжуд. Американча футбол ёки концертлар пайтида сунъий чимдан фойдаланилади, табиий чим эса стадион ташқарисига олиб чиқилмайди.


Стадионда футбол ўйини, американча футбол учрашувлари ҳамда концертлар ўтказилиши мумкин. Бир йил ичида аренада 16та футболга оид бўлмаган тадбирлар ўтказилади. Уларнинг сафига 2та американча футбол учрашуви ва 6та концерт киради.

Стадион бирор компания аренанинг номи учун ҳуқуқлари сотиб олмагунча "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум" деб аталади.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика