RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Бугун “Машъал” ва “Насаф” ўзаро баҳслашади Новости

Бугун “Машъал” ва “Насаф” ўзаро баҳслашади

Теги :  МашъалНасаф
Бугун Муборакда Қашқадарё воҳасининг икки етакчи клуби ўзаро баҳс юритади. Футбол ишқибозлари воҳа дербиси гувоҳи бўлишади.

ЎзПФЛ 26-тур
“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши)
26.10.2017. “Б.Вафоев” стадиони. 16:00да
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро),
Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Сардар Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Бобур Хайдаров.


 
Ушбу жамоалар бир вилоятдан бўлишса ҳам, принципиал рақиблар ҳисобланишади. “Насаф”нинг Муборакдаги сўнгги ғалабасига ҳам 12 йил бўлган. “Машъал” жамоаси турнир жадвалида қандай ўринда бормасин, Муборакда жамоамизга қарши астойдил кураш олиб борган.

Бугун ҳам шундай принципиал баҳснинг гувоҳи бўлишимизга, шубҳа йўқ.

Келинг, яна бир марта бу жамоалар ўртасидаги баҳслар тарихига назар ташлаймиз.

Ўзаро ўтказилган 29та ўйиннинг 15 тасида "аждарлар" зафар қучган бўлса, “Машъал" 8 бор ғалаба қозонган. Қолган 6та баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилишмоқда: 47-27.

Мазкур жамоалар Муборакда шу пайтгача ўзаро 14 марта куч синашишган. Шуларнинг 2тасида “Насаф” ғалабага эришган, холос. 6 учрашувда дуранг ва яна 6 учрашувда мағлуб бўлганмиз. Муборакдаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга  жами 30та гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Машъал” томонида – 17:13.

Балки, бугун “Насаф” Муборакдаги ўн икки йиллик “қора анъана”га барҳам берар? Буни ўйиндан кейин билиб оламиз.

Демак, бугун футбол ишқибозлари яна бир қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишади. Футбол, ўз атамаси билан футбол. Футбол шуниси билан қизиқки, унда кутилмаган ҳисоб ва ҳаяжонга бой воқеалар бўлади. Бундан фақат ишқибозлар ютишади.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. Муборакдаги “Баҳром Вафоев”стадионига ташриф буюринг!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика