RU

Последние новости

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  1 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Бугун Манчестер дербиси. Статистика ва қизиқарли маълумотлар Новости

Бугун Манчестер дербиси. Статистика ва қизиқарли маълумотлар

Бугун, 10 декабрь куни Англия Премьер-лигасининг 16-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтади.

Бугунги кунда Манчестер дербиси интизорлик билан кутиладиган ўйинлар орасида "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги "Эл-Классико"дан кейинги ўринни эгаллайди. "Олд Траффорд"да бўлиб ўтадиган дербига оид қизиқарли маълумот ва статистикаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ушбу жамоалар ўртасидаги илк баҳс 1881 йилнинг 12 ноябрида бўлиб ўтган. Ўша пайтларда бу икки клуб бошқача ном билан аталар эди. "Манчестер Сити"ни "Вест Гортон, "Манчестер Юнайтед"ни эса "Ньютон Хит" деб аташган. 19 асрда бўлиб ўтган биринчи дербида "Ньютон Хит" яъни "Манчестер Юнайтед" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

1947 йил


"Олд Траффорд" ҳамда "Этихад" стадионлари орасидаги масофа узоқ эмас. Енгил машинада 10 дақиқа ичида биринчи аренадан иккинчисига етиб олишингиз мумкин.


МАНЧЕСТЕР ДЕРБИСИ
ЖамоаларҒалабаДурангМағлубият
"Манчестер Юнайтед"725250
"Манчестер Сити"505272


Йирик ҳисоб қайд этилган ўйинлар:

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:6 (1926 йил)

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:5 (1955 йил)

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 5:0 (1994 йил)

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:6 (2011 йил)


Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 10 декабрь куни Англия Премьер-лигаси доирасида бўлиб ўтган. "Этихад"даги баҳсда ҳисоб очилмаган (0:0).


Манчестер дербисида энг кўп иштирок этган футболчи Райан Гиггз ҳисобланади. "Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси 36та дербида тўп тепишга муваффақ бўлган.


Манчестер дербиси тўпурарлари:

ФутболчиларКлубГол
Уэйн РуниМанчестер Юнайтед11
Жо ХайсМанчестер Сити10
Фрэнсис ЛиМанчестер Сити10
Бобби ЧарльтонМанчестер Юнайтед9
Серхио АгуэроМанчестер Сити8
Колин БеллМанчестер Сити8
Эрик КантонаМанчестер Юнайтед8
Брайан КиддМанчестер Сити, Манчестер Юнайтед8
Жо СпенсМанчестер Юнайтед8
Пол СкоулзМанчестер Юнайтед7
Деннис ВиоллетМанчестер Юнайтед7


Совринлар:

ЖамоаЛига ғолибиАнглия КубогиАнглия лига КубогиАнглия СуперкубогиЧемпионлар лигасиЕвропа лигасиУЕФА СуперкубогиКлублар ўртасидаги жаҳон чемпиони
Манчестер Сити45440000
Манчестер Юнайтед20125213111


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика