RU

Последние новости

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Бугун Лондон дербиси ёки Англия "лагани" учун баҳс Новости

Бугун Лондон дербиси ёки Англия "лагани" учун баҳс

Бугун Англияда футбол мавсумига старт берилади.

Мавсум Англия Суперкубоги ёки инглизлар севиб айтадиган "FA Community Shield" баҳси билан бошланади. Бу сафар мавсумдаги илк соврин учун икки Лондон клуби - "Арсенал" ва "Челси" кураш олиб боради. Уларнинг бири Англия Премьер-лигасида ғолиб бўлган бўлса, иккинчиси эса мамлакат Кубогида зафар қучди.

Лаганга ўхшаш соврин учун ўйин 1908 йилдан бери ўтказиб келинади. Мусобақанинг илк ғолиби "Манчестер Юнайтед" бўлган. "Турнирнинг амалдаги ғолиби ҳам "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. Улар 2016/17 мавсум олдидан Англия Кубоги ғолиби сифатида ушбу мусобақада иштирок этиб, "Лестер Сити"ни 2:1 ҳисобида таслим этишган.

Ушбу "лаганлар"нинг энг кўпи ҳам айнан "Манчестер Юнайтед" музейида. "Қизил иблислар" ушбу совринни 21 маротаба бошлари узра баланд кўтаришган.



 Бу йил ушбу совринни Лондон жамоаси ютади дейиш мумкин. Чунки "Арсенал" ва "Челси" Лондон жамоалари ҳисобланади. Ушбу икки клуб 191 маротаба ўзаро баҳс ўтказишади. Статистика "тўпчилар" томонида. Улар ҳисобида 74 та ғалаба мавжуд, дуранглар сони эса 54 та, қолган 62 та ўйинда "аристократ"ларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати бўйича ҳам "Арсенал" устун (266-249).

"Арсенал" ҳозиргача 21 маротаба ушбу соврин учун курашган бўлса, улар 14 маротаба совринга эга чиқишган. Сўнгги маротаба бу 2015 йилда содир бўлган.

"Челси"нинг кўрсаткичлари эса камтарона. 11 та финалнинг 7 таси қўлдан бой берилган. Сўнгги муваффақият 2009 йилда амалга ошган.

Лондон клублари ушбу учрашувдан тушган пулни Кенсингтон туманидаги ёнғинда жабрланганларга беришга қарор қилишди. Ушбу ёнғин 79 кишини бу дунёдан олиб кетди. Тахминларга кўра, "Уэмбли" учрашуви 1,25 млн. фунт даромад олиб келиши керак.


Тахминий таркиблар

"Арсенал": Чех, Холдинг, Косельни, Монреаль, Окслейд-Чемберлен, Рэмси, Жака, Колашинац, Уолкотт, Озил, Ляказетт.

"Челси": Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луис, Кэхилл, Мозес, Фабрегас, Канте, Алонсо, Виллиан, Педро, Мората.


Ўйиндан олидинги фикрлар

Арсен Венгер ("Арсенал"): Суперкубок биз учун - Англия Кубоги финалини такрорлаш ва ўйин амалиётига муҳтож бўлганларга уни бериш имконияти. Озил тўлиқ куч билан шуғулланмади, аммо ҳаммаси жойида бўлади. Кокленда жароҳат бор, Санчес ва Мустафи эса яқинда клуб тасарруфига қайтишди, улар ҳақида бир нарса дея олмайман.


Антонио Конте ("Челси"): Азар ва Бакайоко жисмоний формани тиклашда ўсишга эришишмоқда, аммо улар мавсум бошига тайёр эмаслар. Эден ва Бакайоко операция қилинган. Оёққа туриш учун эса вақт керак.

Англия Кубоги финалида "Арсенал"га ютқазиш аламли бўлди. Энди бизда яна бир имконият бор ва "Аренал" кучли жамоа эканлигини биламиз. Мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз.

Ўртоқлик учрашувлари биз учун якунланди. Бу расмий баҳс ва мавсумдаги илк соврин учун ўйин.

"Челси" ва "Арсенал" яхши формада эмас, чунки мавсумни энди бошлаяпмиз. Аммо учрашувни юқори тезликда ўтказиб, мавсумга тайёрланиб олмоқчимиз.

Асосий таркиб борасида қарор қабул қилишим учун менда яна бир кун бор.



6 август

Англия Суперкубоги учун баҳс

"Арсенал" - "Челси"

Учрашув бошланиш вақти: 18:00 (Тошкент).

"Уэмбли" стадиони.

Баҳсни 0,06 $ (6 цент) эвазига TAS-IX ҳудудида томоша қилиш мумкин. Шунчаки Aleziya.com сайтида рўйхатдан ўтинг.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика