Бугун “Локомотив”га бир қатор етакчилар ёрдам бера олишмайди
20 июн 2017 14:12
Новости
Бугун “Локомотив”га бир қатор етакчилар ёрдам бера олишмайди
Бугун “Локомотив” миллий чемпионатимиз 14-тур ўйинлари доирасида “Динамо”га қарши баҳс олиб боради.
Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашувда жамоамизга бир қатор етакчи футболчилар ёрдам бера олишмайди. Жумладан, Диёр Туропов, Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Марат Бикмаевда жароҳат бор экани сабаб ушбу футболчилар бугунги баҳсни ўтказиб юборишади. Қолаверса, сариқ карточкалари тўпланиб қолгани сабабли Жалолиддин Машарипов ҳам “Динамо”га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Динамо” қарама-қаршилиги соат 19:00да “Локомотив” стадионида старт олади.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии