RU

Последние новости

10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  2 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  16 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  18 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  40

Бугун катта футбол! "Металлург" - "Локомотив" Новости

Бугун катта футбол! "Металлург" - "Локомотив"

Бугун "Локомотив" олий лигада ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" сафарда "Металлург" меҳмони бўлишади. Учрашув 18:00да старт олади.

Олий лига, 14-тур. 25 июнь
МЕТАЛЛУРГ - ЛОКОМОТИВ


Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Бошланиш вақти - 18:00

Жадвалдаги ўрни: "Металлург" 3-ўринда (27 очко), "Локомотив" 1-ўринда (34 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 7 очко.

ТАЪРИФ: Бу ўйинга бемалол ўз майдонида ва сафарда ютқазмай келаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви дея оламиз. Негаки, бу йилги олий лига бошланганидан бери "Металлург" ўз майдонида умуман мағлуб бўлмади. "Локомотив" эса сафарда ютқазгани йўқ. Бундан кўриниб турибдики, ҳар иккала жамоа ҳам мавсумни юқори нотада ўтказяпти. "Металлург" ўтган турда ғалаба қозонгач, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Жамоаларни олий лига мусобақа жадвалида 7 очко ажратиб турибди.

ФАКТ: Ўз майдонида 7та учрашувда майдонга тушган "Металлург" шундан олтитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади. Жамоа ўз майдонида "Бунёдкор" билан 1:1 ҳисобини қайд этган. Бекободдан мағлуб бўлиб қайтган жамоалар: "Сўғдиёна", "Шўртан", "Обод", "Қўқон-1912", "Насаф" ва "Андижон".

ФАКТ: "Локомотив" ҳам ҳозирча сафарда еттита ўйин ўтказиб, шундан олтитасида ғалаба қозонди ва бир марта дуранг ўйнади. "Локо" сафардаги беллашувларда "Навбаҳор", "Андижон", "Шўртан", "Обод", "Қўқон-1912" ҳамда "Насаф" клубларидан устун келди. "Локомотив" сафар учрашувларида энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди, "темирйўлчилар" ҳисобида 16та гол бор.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика