RU

Последние новости

08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  1 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  37 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4

Бугун футбол. "Сурхон" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Сурхон" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувлари давом эттирилади. Термизда "Локомотив" "Сурхон" меҳмони бўлади.

Турнир жадвалида "Сурхон" 4 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа тўртта ўйиндан биттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади ва икки бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 3-4. 

"Сурхон" мавсумни ўз майдонида "Металлург"га қарши баҳс билан бошлаб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Сўнгра жамоа сафарда "Андижон"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Термизда "Қўқон-1912" билан 1:1 ўйнади. Ўтган тур эса термизликлар ғалаба қозонишлари мумкин бўлган баҳсда "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 

"Локомотив" ушбу чемпионатни қаторасига иккита мағлубият билан бошлади. "Темирйўлчилар" дастлаб сафарда АГМК ва уйда "Навбаҳор"га имкониятни бой беришди. Охирги иккита ўйин эса дуанг натижа билан якун топди. "Локо" ҳозирда 2 очко билан 13-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 5-7. 

Бугунги беллашув ҳам қизиқарли бўлиши кутиляпти. Имкониятлар борасида устунлик меҳмонлар томонида. Тўғри, "Сурхон" ўз майдонида ўйнайди, бироқ таркибдаги футболчилар маҳорати томонлама "Локомотив" кучли. 

Coca Cola Суперлигаси. 5-тур

"Сурхон" - "Локомотив"

Бош ҳакам: Акобир Шукруллаев

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов. 

Захира ҳаками: Виктор Григорьев. 

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Ўнгар Жалимов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика