RU

Последние новости

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Насаф" Новости

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган учта беллашув ўтказилади. Жиззахда "Сўғдиёна" "Насаф"ни қабул қилади.

Мусобақа жадвалида "Сўғдиёна" 16 очко билан 11-ўринда бормоқда. "Насаф" эса 23 очко жамғарган ва 8-ўринни эгаллаб турибди. Буёғига "Сўғдиёна" элитада қолиш учун курашади, "Насаф" эса кучли олтиликка киришга ҳаракат қилиб кўради.

"Сўғдиёна" ўз майдонида "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганидан бери кейинги учрашувларда ғалаба қозона олмади. Жамоа шундан сўнг бешта учрашувда майдонга тушиб, тўрт марта имконияни бой берди ва бир бор дуранг қайд этди. Қизиғи шундаки, мана шу охирги бешта ўйинда рақиб дарвозасига атиги битта тўп киритилди.

Бугунги баҳс "Сўғдиёна" учун уйдаги 10-учрашув бўлади. Бу жамоа ўз майдонида фақат икки бор зафар қучган: "Навбаҳор" ва "Бухоро" устидан. "Сўғдиёна" уй учрашувларида 9 очколи бўлган. Тўплар нисбати 9-10.

Охирги пайтларда "Насаф"нинг ҳеч омади келмаяпти. Қаршиликлар ўтган турда яна мағлубиятга учрашди. Жамоа ўз майдонида АГМКга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Насаф"нинг сафарда ҳам ишлари юришмаяпти. Чунки бу жамоа сафар беллашувларида фақат бир марта ғалаба қозонган. "Насаф" 3-турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтган.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари умумий ҳисобда сафарда 9 бор майдонга тушиб, битта ғалаба, 5 дуранг ва 3 мағлубият билан 8 очко тўплашган. Тўплар нисбати: 6-9. Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган ўйинда "Сўғдиёна" кутилмаганда 2:1 ҳисобида зафар қучган. Бугун майдон эгалари ўша ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қилишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика