RU

Последние новости

00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  3

Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ" Новости

Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ"

Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади.

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади. Ўйин 18:30да бошланади. 

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун Ғузорда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Бунга сабаб иккала жамоага ҳам очко зарур. Имкониятлар борасида жамоаларни тенг дея оламиз. Албатта, "Шўртан" бугун ўз майдонида ўйнайди, лекин "Олмалиқ"нинг ҳам сафардаги ишлари чакки бўлмаяпти. 

Факт: "Шўртан" ҳозиргача тўртта ўйинда ғалаба қозонган ва барча ғалабалар уйдаги учрашувларда қўлга киритилган. "Шўртан" сафардаги барча баҳсларда мағлуб бўлиб келмоқда. Бу жамоа ҳали дуранг ўйнамаган. 

Факт: Бугун "Олмалиқ" сафарда иккинчи ғалабасини нишонлашга уриниб кўради. Бу жамоа ҳозиргача сафарда олтита ўйинда майдонга тушиб, шундан фақат биттасида зафар қучган. Виктор Кумиков шогирдлари 6-турда "Обод"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган. 

Биласизми? "Шўртан" ўз майдонида "Локомотив", "Пахтакор" "Нефтчи", "Бунёдкор" каби номдор клублардан устун келган-у, бироқ "Машъал", "Қўқон-1912" жамоаларига ютқазиб қўйган. 

Қизиғи шундаки, "Шўртан" ўз майдонида ғалаба қозонган ўйинларда дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган. 

Биласизми? "Олмалиқ" кетма-кет еттита ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Бу жамоа тўртта ғалабага эришиб, уч марта дуранг ўйнади. "Олмалиқ" охирги марта сафарда "Локомотив"га 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика