RU

Последние новости

16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  2 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  3 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  22 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  3 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  21 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади.

Турнир жадвалидаги ҳолат 

- "Қўқон-1912" 11 очко билан 13-ўринда боряпти. Жамоа шу пайтгача фақат иккита ўйинда ғалабага эришган. Бешта учрашув дуранг билан якунланган бўлса, 9та беллашувда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 17-33 (-16) 

- Суперлига дебютанти "Сурхон" бирмунча яхши ҳолатда. Чунки бу жамоа турнир жадвалида 22 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Термизликлар 6 бор зафар қучиб, яна шунча ўйинда мағлуб бўлишган. Қолган тўртта баҳс дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 16-22 (-6).


"Қўқон-1912"

- "Қўқон-1912" ўз майдонида очко йиғиш бўйича энг охирги ўринда турибди. Чунки қўқонликлар уйда ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. - Жамоа уйдаги бешта ўйиндан учтасида мағлуб бўлиб, икки бор дуранг қайд этган. Тўплар нисбати ҳам унчалик зўр эмас 5-9. 

- "Қўқон-1912" иккита ғалабасини сафарда қўлга киритган. Жамоа 5-турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтган ва ўтган турда Самарқандда ҳам ғалабага эришди. 

- "Қўқон-1912" биринчи ва иккинчи ғалабаси орасида 10та ўйин ўтказиб, шундан учтасида дуранг ўйнади ва 7 бор мағлуб бўлди. 


"Сурхон"

- "Сурхон" сафарда очко йиғиш бўйича 12-ўринда боряпти. Бу жамоа сафар ўйинларида ҳозирча 6 очко тўплаган. 

- "Сурхон" меҳмонда 7та ўйин ўтказиб, икки бор ғалабага эришди ва беш марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 7-16. 

- "Сурхон" охирги тўрт турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги бор ўз уйида "Бунёдкор"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

- Факт: "Сурхон"нинг охирги учта сафар ўйини фақат мағлубият билан тугади: "Локомотив" (1:5), "Насаф" (0:2) ва "Бунёдкор" (0:3).

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика