RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  70 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   9 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 21-тур баҳслари давом эттирилади. Кун тартибидан яна учта учрашув ўрин олган.

Бугун бўлиб ўтадиган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" баҳси ҳақида кўп гапирилди. Ҳеч шубҳасиз бу ўйин турнинг марказий учрашуви бўлади. Тошкентда бўлиб ўтган 1-давра баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди ва учрашувни тошкентлик ҳакам Шерзод Қосимов бошқариб борганди.

Қизиғи шундаки, Қўқондаги беллашувни ҳам шу ҳакам бошқаради. Турнир жадвалида "Пахтакор" 43 очко билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Қўқонликлар эса 27 очко тўплаган ҳолда 6-ўринни эгаллаб туришибди. Кучли олтиликка кириб олишда "Қўқон-1912" учун бугунги баҳс муҳим аҳамият касб этади.

"Қўқон-1912" бугун ўз майдонида ушбу мавсум ҳисобидан 11-учрашувини ўтказади. Бунгача ўтказилган 10та ўйиннинг 5тасида Нўъмон Ҳасанов шогирдлари зафар қучган. Икки бор дуранг қайд этилган бўлса, учта ўйинда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 12-8. "Қўқон-1912" уйдаги баҳсларда 17 очкони қўлга киритган.

Яна бир қизиқ маълумот, худди "Қўқон-1912" уйда қайд этган кўрсаткичларни "Пахтакор" сафарда кўрсатган. Яъни, "Пахтакор" сафарда беш бор ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнаган ва уч марта ютқазиб қўйган. "Пахтакор" ҳам сафар ўйинларида 17 очколи бўлган. Фақат тўплар нисбати бироз фарқ қилади: 13-7.

Биласизми? "Қўқон-1912" Суперлигадаги охирги тўртта ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлади. Жамоа ўз майдонида АГМК ва "Сўғдиёна"дан устун келган бўлса, сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этиб қайтди.

Факт: "Пахтакор" кетма-кет икки турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. "Шерлар" Наманганда "Навбаҳор"га имкониятни бой бериб, Тошкентда "Локо" билан дуранг ўйнашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика