RU

Последние новости

22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   29 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  4 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан кўп футболчи чақирилгани туфайли "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги баҳслар номаълум муддатга қолдирилган. 

Бугун водий дербисида "Нефтчи" "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. "Қўқон-1912" иккинчи давранинг иккита баҳсини сафарда ўтказиб иккаласида ҳам мағлуб бўлди. Қолаверса, ўз майдонида "Обод"ни зўрға 1:0га ютди. Жамоанинг ўйинида пасайиш борми? Ҳозирча бир нарса дейиш қийин, лекин натижаларга қарайдиган бўлсак, қўқонликлар биринчи даврада сафарда фақат бир марта мағлуб бўлишганди. Ҳозир эса икки ўйин - икки мағлубият. 

Бугун "Қўқон-1912"ни гарчи ўз майдонида ўйнагани билан "Нефтчи"га қарши осон бўлмаган учрашув кутиб турибди. Шу пайтгача 13 очко тўплаган "Нефтчи" турнир жадвалида фақат "Обод"дан юқори ўринда. Жамоа Вадим Абрамов келганидан бери ғалаба қозона олмади. Абрамов қўл остида фарғоналиклар биринчи давранинг охирги учта турида зафар қучишмаганди. Иккинчи давра ҳам ғалабасиз давом этмоқда. 

"Нефтчи" бунгача кетма-кет икки бор ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, сафарда "Пахтакор"га 0:6 ҳисобида енгилди. Табиийки бундай натижалар бош мураббийнинг асабийлашишига олиб келади. Мухлислар эса Абрамов бошчилигидаги "Нефтчи" қачон ғалаба қозонаркин дея кун санашмоқда. Бугунги беллашувда фаворит кимлигини айтиш қийин. Тўғри, "Қўқон-1912" уйда ўйнайди, лекин "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика