RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  1 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  4 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  19 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро"

Бугун Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган охирги иккита баҳс бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Бугунги баҳсда икки ёш мураббийнинг ўзаро қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Маълумки, Нўъмон Ҳасанов ҳам, Улуғбек Бақоев ғалабага чанқоқ мураббийлар сирасига киради. Уларнинг иккаласи ҳам ўз устида ишлайдиганлар тоифасидан. 

Мана шу жиҳат ҳам бугунги ўйиннинг қизиқ кечишига сабаб бўлиши мумкин. Устунлик борасида бир нарса дейиш қийин, ҳар ҳолда "Қўқон-1912" ўз майдонида ўйнайди, "Бухоро" эса сафарда. Лекин бухороликлар сафарда ҳам яхши ўйнай олишади. Тўғри, бу жамоа охирги учта турни мағлубият билан якунлади, бироқ бу ҳол бугунги ўйинда меҳмонларнинг кайфиятига таъсир қилмаса керак. 

Биласизми? "Қўқон-1912" қаторасига 8та (!) ўйиндан бери ютқазмаяпти. Жамоа шундан иккитасида ғалаба қозонган ва олти бор дуранг ўйнаган. Умуман олганда, қўқонликлар Суперлига клублари орасида энг кўп дуранг қайд этган жамоа бўлиб туришибди. 

Яна бир маълумот шуки, Нўъмон Ҳасанов жамоаси ҳозирча ўз майдонида ютқазмаган: икки ғалаба ва иккита дуранг. Бундан ташқари, қўқонликлар тўртта ўйинда атиги бир марта гол ўтказиб юборишган. 

Факт: "Қўқон-1912" охирги иккита ўйинни бир хил 1:1 ҳисобида якунлади. 

"Бухоро" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ҳам бу йил қувноқ ўйин намойиш этмоқда. "Бухоро" доим ҳужум қилишни хуш кўрувчи жамоалардан бири. Бу томонлама иккала жамоа бир-бирига ўхшаб кетади. Аммо "Бухоро"нинг охирги пайтларда ўйини қовушмаётгандек, негаки жамоа қаторасига учта ўйинда ютқазиб қўйди. 

Биласизми? "Бухоро" 5-8 турлар орасида кетма-кет тўртта ғалабага эришиб яхши натижа қайд этди. Аммо шундан сўнг қаторасига уч мағлубият бошланди. 

Факт: "Бухоро" ҳозирча сафарда бешта ўйин ўтказиб, фақат биттасида ғалаба қозонган. Тўртта ўйинда мағлуб бўлган. "Бухоро"нинг ҳозирча ягона бўлиб турган ғалабаси "Нефтчи" устидан қўлга киритилган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика