RU

Последние новости

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  4 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  10 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - АГМК Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида АГМК билан куч синашади.

Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Қўқон-1912" 18 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. АГМК ҳисобида эса 14 очко бор ва бу жамоа 11-ўринга тушиб қолган. Охирги ўриндаги "Нефтчи" билан АГМКни 7 очко ажратиб турибди.

Ҳозирги пайтда иккала жамоанинг ҳам ишлари беш эмас. Хусусан қўқонликлар охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида ғалабага эришиб, тўрт марта имкониятни бой беришди. АГМК эса охирги бешта ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлган ҳолда бир марта дуранг ўйнади.

"Қўқон-1912" бунгача ўз майдонида 8та учрашувда майдонга тушиб, шундан фақат учтасида ғалабага эришди. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Металлург" клубларидан устун келган. Яна бир факт шуки, қўқонликлар уйда "Локомотив" ва "Қизилқум"га қарши имкониятни бой берган ўйиндан сўнг бош ҳакамлар четлатилган.

Бир қарашда АГМКда муаммо йўқдек. Лекин натижалар ҳа деганда ижобий бўлавермагач, клуб раҳбарияти россиялик мураббий Виктор Кумиковни ишдан бўшатди. Шундан сўнг жамоани Бахтиёр Ашурматов қабул қилиб олди ва ҳозирча олмалиқликлар бу мураббий қўл остида ғалаба қозонишгани йўқ.

Ашурматов бошчилигидаги жамоа Суперлигада уч бор майдонга тушиб, битта ўйинда дурангга эришди ва икки бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, АГМК охирги марта 11-турда сафарда "Металлург" устидан зафар қучиб қайтган.

Биласизми? АГМК шу пайтгача мавсум бошидан бери фақат учта ўйинда ғалабага эришган. Жамоа сафарда "Нефтчи" ва "Металлург"ни мағлуб этиб қайтган бўлса, ўз майдонида "Локомотив"дан кичик ҳисобда устун келган.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика