RU

Последние новости

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  38 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  12 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Пахтакор"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 6-тур баҳсларига старт берилади.

Бу йилги чемпионатда ҳали ғалаба қозонмаган "Қизилқум" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Пахтакор" 12 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. "Қизилқум" эса 1 очко тўплаган ҳолда 13-ўринда боряпти. 

Навоийликлар бешта турнинг биттасида дуранг ўйнаб, тўрт бор мағлуб бўлишди. Ягона очко сафарда "Машъал" билан баҳсда қўлга киритилган. Карантиндан сўнг "Қизилқум"нинг омади келмаяпти. Жамоа иккита ўйинда мағлуб бўлди. Тачмурад Агамурадов шогирдлари уйда АГМК ва сафарда "Қўқон-1912"га қарши имкониятни бой беришди. Ҳар иккала ўйинда "олтин изловчилар" гол кирита олишмади. 

"Пахтакор" ҳисобида эса тўрт ғалаба ва бир мағлубият бор. "Шерлар" карантингача қаторасига учта беллашувни ютуқ билан якунлашди. Эътиборлиси, учала ғалаба ҳам уйдаги баҳсларда қўлга киритилди. Сўнгра жамоа Жиззахга сафар қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Уйдаги охирги ўйинда эса "Бунёдкор" 5:0 ҳисобида тор-мор келтирилди. 

Бугунги беллашув "Пахтакор" учун сафардаги иккинчиси бўлади. Жамоа ўтган турдаги ишончли ғалабадан сўнг анча ўзига келиб олган ва бугунги ўйинда ҳам фаворит сифатида қараляпти. Лекин ўз навбатида майдон эгаларига ҳам очко керак. Зеро Агамуродов қаторасига учинчи мағлубиятга рози бўлмаса керак. 

P.S. Соат 20:15да бошланадиган учрашувни "Маҳалла" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика