RU

Последние новости

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  4 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  10 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун Олий лиганинг 28-тур учрашувлари доирасида "Локомотив" сафарда "Қизилқум" меҳмони бўлади.
Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 1-ўринда (65 очко), "Қизилқум" 6-ўринда (44 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 21 очко.

Таъриф: Бу ўйинда "Локомотив"га ғалаба жуда зарур. Чунки жамоанинг чемпионлик масаласини ҳал қилишига оз қоляпти. Шу боис "темирйўлчилар"нинг қолган ўйинларда очко йўқотишга ҳақлари йўқ. Агар "Локомотив" навбатдаги икки учрашувда ("Қизилқум" ва "Металлург" билан) ғалаба қозонса, охирги тур ўйинидан олдин ўз тарихида илк марта чемпионликни расмийлаштиради.

Ўз навбатида "Қўзилқум" учун ҳам "Локо" билан кечадиган баҳс жиддий аҳамият касб этади. Негаки навоийликлар мавсумни юқори бешталикда тугатишга ҳаракат қилишяпти. Қолаверса, "Қизилқум"ни ҳозирда ўзидан бир поғона тепада турган "Пахтакор" билан бир очко ажратиб турибди. Мана шуларни ҳисобга олиб бугун Навоийда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда дея оламиз.

Факт: "Қизилқум" иккинчи даврада 21 очко тўплади. "Локомотив" эса 26 очко йиғган. "Қизилқум" мавсум бошидан бери ўз майдонида ўтказилган беллашувларнинг 6 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, олти бор дуранг ўйнаб, фақат бир марта ютқазган. Жамоа 7-турда "Бухоро"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 22-14.

Факт: "Локомотив" сафарда 13 та ўйинда майдонга тушиб, шундан саккизтасида ғалабага эришди. Уч бор дуранг ўйнаб, иккита баҳсда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 31-16. Ҳозирда "Локомотив" ва "Бунёдкор" сафар ўйинларида энг кам ютқазган жамоалар бўлиб туришибди. Иккала жамоа ҳам иккитадан учрашувда мағлуб бўлган.

Факт: Ўтган йил Навоийда кечган баҳсда "Локомотив" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Биринчи таймда Марат Бикмаев ва Санжар Шоаҳмедов томонидан киритилган голлар якунда "темирйўлчилар"га уч очко тақдим этган.

Факт: "Қизилқум" охирги учта уй учрашувида дуранг ўйнади. ("Бунёдкор" 0:0, "Насаф" 3:3, "Қўқон-1912" 1:1). "Локомотив" охирги учта сафар учрашувидан биттасида ғалаба қозонди ва икки бор мағлуб бўлди.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика