RU

Последние новости

12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  4 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  1 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  4 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  17 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  10

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Динамо" Новости

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Динамо"

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилади. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" билан куч синашади.

17:00 - “Қизилқум” (Навоий) – “Динамо” (Самарқанд)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфуллин (Тошкент)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов

Бу ўйин шуниси билан қизиқки, келаси йил олий лигада 12та жамоа қолади дейилганидан кейин кўп клублар қимирлаб қолишди. Айниқса, жадвалнинг қуйи ўринларида бораётганлар. Турнир жадвалида "Қизилқум" билан "Динамо" ёнма-ён ўринларни эгаллаб турибди. 

"Қизилқум"да 30 очко ва 11-ўрин, "Динамо"да эса 29 очко ва 12-ўрин. Шу боис ҳам ушбу беллашув ниҳоятда қизиқ кечиши кутиляпти. Имкониятлар борасида "Қизилқум"ни бироз устун дея оламиз. Ҳар ҳолда бу жамоа уйда ўйнайди. Лекин нима бўлишини вақт кўрсатади. 

Иккала жамоа ҳам иккинчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. "Обод"га қарши техник ғалабаларни ҳисобга олмаганда ҳар иккала клуб шу пайтгача биттадан ўйинда ғалаба қозонди. "Қизилқум" ўз майдонида "Қўқон-1912"дан, "Динамо" эса "Олмалиқ"дан устун келган. 

Биласизми? "Қизилқум" охирги уч учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа "Насаф", "Локомотив" ва "Нефтчи" клубларига имкониятни бой берди. Қизиғи шундаки, учала мағлубиятда ҳам 0:2 ҳисоби қайд этилган.

"Динамо" қаторасига 10та ўйинда гол ура олмаганди, аммо ҳартугул 24-турда "Олмалиқ"қа тўп киритиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Лекин жамоа шундан кейин "Насаф" майдонига сафар уюштириб, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Факт: "Динамо" шу пайтгача сафарда уч марта ғалаба қозонган ва учала ғалабани ҳам биринчи даврада қўлга киритган. Жамоа сафарда "Металлург", "Пахтакор" ва "Нефтчи" клубларидан устун келган. 

Ўйинни ким бошқаради? Олий лигада қолиш учун курашадиган жамоаларнинг ўзаро баҳси Ҳасан Рўзиевга ишониб топширилди. Бу Рўзиевнинг Навоийга учинчи сафари бўлади. 

"Қизилқум" бунгача Ҳасан Рўзиев бошқарган икита ўйинда икки хил натижа қайд этган. Дарвоқе, ушбу ҳакам "Динамо" иштирокидаги иккита сафар учрашувида ҳакамлик қилган. "Динамо" битта мағлубият ва битта дуранг қайд этишдан ташқари иккала беллашувда ҳам гол ура олмаган. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика