RU

Последние новости

08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  8 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  34 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 20-тур баҳсларига старт берилади. "Пахтакор" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади.

Бир сўз билан айтганда, бугун Тошкент дербисига гувоҳ бўламиз. Суперлига турнир жадвали пешқадами "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив" билан куч синашади. "Пахтакор" 42 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" эса 35 очко билан 3-поғонага кўтарилиб олган. Очколар орасидаги фарқ нисбатан камлигини ҳисобга олсак, бугун қизиқ қарама-қаршилик бўлиши кутилмоқда.

Аввалги турни иккала жамоа икки хил кайфиятда ўтказди. "Пахтакор" сафарда "Навбаҳор"га имкониятни бой берган бўлса, "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"дан устун келди. Бугунги ўйинда имкониятлар иккала жамоада ҳам тенг деса бўлади. Тўғри, "Локомотив"да омадсиз кунлар кўп бўлди, бироқ жамоа охирги пайтларда анча ўзига келиб олди.

Хусусан "темирйўлчилар" охирги олтита ўйиндан бери ютқазмай келишмоқда: 5 ғалаба ва бир дуранг. "Локо" охирги марта 13-тур сафар ўйинида "Металлург"га имкониятни бой берган. Жамоа шундан сўнг "Навбаҳор", АГМК, "Қўқон-1912", "Насаф" ва "Бунёдкор"ни мағлуб этган бўлса, Жиззахда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади.

"Локомотив" шу пайтгача сафарда 9та ўйинда майдонга тушган бўлиб, шундан 4тасида ғалаба қозонган. Бир бор дуранг ўйнаб, яна тўрт марта мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 12-10.

"Пахтакор" ҳақида гапирадиган бўлсак, Тошкент "шерлари" бу йил чемпионлик учун кураш олиб боришяпти. Маълумки, бу жамоа ўз майдонидаги беллашувларни анча кўтаринки руҳда ўтказади. "Пахтакор" ушбу мавсум ҳисобидан уйда 9та ўйинда майдонга тушиб, шундан 8тасини ғалаба билан якунлаган ва бир бор дуранг ўйнаган. Дуранг 10-турда "Қўқон-1912" билан содир бўлганди. "Пахтакор"нинг уйдаги баҳсларда тўплар нисбати 17-3.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика