RU

Последние новости

23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  0 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  11 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  10 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор" Новости

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Бугун Суперлиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади. "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор" билан куч синашади. Ҳеч шубҳасиз бу учрашувга турнинг марказий баҳси сифатида қаралмоқда.

Турнир жадвалида ҳар иккала жамоа ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Пахтакор" 26 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 25 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни банд этиб турибди.

Эсингизда бўлса, "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган биринчи ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўйинда "Бунёдкор" ҳисобни очгани, охирги дақиқаларда пенальти қўйилгани, аммо Жасур Ҳакимов гол ура олмагани - ҳамон кўпчиликнинг ёдида. Бир сўз билан айтганда, қизиқ дерби бўлганди.

Бугун ҳам жамоалардан шиддатли тўқнашув кутиб қоламиз. Ўтган йил "Пахтакор" стадионида кечган баҳс анча баҳс-мунозараларга бой бўлганди. Талотўп ичида урилган гол, ҳисоб олиб-олинмагани, хуллас роса тортишув бўлганди. Бугун қандай ўйин бўлишини эса учрашув давомида кўрамиз.

Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Пахтакор" охирги тўртта ўйиндан иккитасини дуранг, яна иккитасини ғалаба билан якунлади. Умуман олганда, "Пахтакор" 6-турдан бери мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа сўнгги бор Бухорода 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Биласизми? "Пахтакор" ўз майдонида ўтказилган 6та беллашувдан бештасида зафар қучган ва бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 11-3.

Факт: "Пахтакор" бу йилги чемпионатда ўз майдонида ҳали ютқазмаган уч жамоадан бири. Яна иккитаси: "Навбаҳор" ва "Локомотив".

"Бунёдкор" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа мавсумни жуда яхши бошлади. Аввалига ўз майдонида АГМК билан дуранг ўйнаган "қалдирғочлар" шундан сўнг қаторасига бешта ўйинда ғалабага эришишди. Аммо орада учта мағлубият юз берди. Кейин эса "Бунёдкор" яна қаторасига учта беллашувда зафар қучди.

Биласизми? "Бунёдкор" сафар ўйинларида энг кўп очко йиққан жамоа бўлиб турибди - 12та.

Факт: "Бунёдкор" бу йил сафарда тўрт бор зафар қучиб, икки марта мағлуб бўлди ва ҳали дуранг ўйнамади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика