RU

Последние новости

16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Динамо" Новости

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Динамо"

Бугун "Олмалиқ" шаҳрида "Олмалиқ" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 18:30да бошланади.


«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Динамо» (Самарқанд)
6 май 2017. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Ўйин олдидан: Бир сўз билан айтганда, охирги икки турда фақат дуранг ўйнаган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Бундай дейишимизнинг боиси, "Олмалиқ" олдинги икки беллашувда "Қизилқум" ва "Нефтчи" билан, "Динамо" эса "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" билан дуранг қайд этди.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Олмалиқ" 9 очко билан 12-ўринни, "Динамо" эса 14 очко тўплаган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Факт: Ўз майдонида учта учрашув ўтказган "Олмалиқ" шундан биттасида ғалаба қозонган. Жамоа "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, "Қизилқум" ва "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган.  Қизиғи шундаки, "Олмалиқ" ўз уйида мана шу икки жамоага тўп кирита олмаган.

Биласизми? "Олмалиқ" ўз майдонидаги учта ўйинда атиги битта гол урган ва мана шу гол Камолиддин Мурзоевга тегишли.

Факт: "Динамо" бугун сафарда бешинчи учрашувини ўтказди. Аввалги тўрт ўйинда самарқандликлар икки бор зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнаган ҳолда бир бора мағлуб бўлишган. "Динамо" сафарда "Металлург" ва "Пахтакор"дан устун келган, "Қўқон-1912"га имконият бой берилган бўлса, "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган.

Факт: "Динамо" бу йилги мавсумда кетма-кет учта беллашувни ғалаба билан бошлади-ю, аммо охирги беш учрашувда фақат бир марта уч очколи бўлди.

Факт: "Олмалиқ" чемпионатнинг дастлабки тўртта ўйинида ғалаба қозона олмаган бўлса, кейинги икки беллашувни ғалаба билан тугатди ва навбатдаги икки ўйинда дуранг қайд этди.

Биласизми? Ўз майдонида учта учрашувда майдонга тушган "Олмалиқ" бирортаям гол ўтказиб юбормади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика