RU

Последние новости

16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  3 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  10 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  15 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10

Бугун футбол. “Обод” – “Насаф” Новости

Бугун футбол. “Обод” – “Насаф”

Теги :  НасафОбод
Бугун “Насаф” Тошкентда “Обод” жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув ТТЙМИ стадионида соат 16:00да бошланади.

ЎзПФЛ 22-тур
“Обод” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)
22.09.2017. ТТЙМИ стадиони. 16:00да
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Набийжон Рўзимов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошк.вил.)
Захира ҳаками: Рустам Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.
 
Бугун жамоалар ўз тарихидаги тўртинчи ўзаро учрашувида майдонга тушадилар. Бўлиб ўтган  уч учрашувда ҳам “аждарлар” ғалабага эришган. “Обод” жамоаси ўтган учрашувларда “Насаф” дарвозасига биронта тўп кирита олмаган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида, бу 5:0ни ташкил этади.

Тошкентда бу жамоалар фақат ўтган йили ўзаро беллашган, унда "Насаф" 3:0 ҳисобида “Обод”ни мағлуб этган. Қаршида бўлган учрашувларда кичик 1:0 ҳисоблари қайд этилган.

“Обод” жамоаси аутсайдерлар қаторида бораётган бўлсада. Бу жамоанинг ҳимояда тартибли ўйнаши ҳаммага маълум. Албатта учрашувни ўз майдонида ўтказаётган ҳар бир жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этади. Мураббийлар шуларни ҳисобга олиб, футболчиларига керакли кўрсатмаларни бериши турган гап.

Бугунги учрашувда тажрибали ҳимоячи Акмал Шораҳмедов "Насаф"га ёрдам бера олмайди. Унинг сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис, бугунги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.

“Обод” – “Насаф” жамоаларининг турнир жадвалидаги ҳолатига қарамасдан, бўлажак учрашувни  қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтишини олдиндан бемалол тахмин қилса бўлади. Зеро, жамоа ҳар қандай учрашувга пухта тайёргарлик кўради ва мухлисбоп ўйин намойиш этади.

Шундай экан, ушбу қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика