RU

Последние новости

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  9 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  24

Бугун футбол. "Обод" - "Динамо" Новости

Бугун футбол. "Обод" - "Динамо"

Теги :  ОбодДинамо
Бугун олий лиганинг 11-туридан ўрин олган олтита ўйин бўлиб ўтади. Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган "Обод" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади. Учрашув 18:00да старт олади.

“Обод” (Тошкент) – “Динамо” (Самарқанд)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Шояхмитов (Тошкент), А. Буров (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов


Ўйиндан нима кутяпмиз? Иккала жамоанинг ҳам ишлари охирги пайтда яхши кетмаяпти. Бу ўйинда ютуқ "Обод"га ҳам, "Динамо"га ҳам ниҳоятда зарур. Ўтган йил "Обод" олий лигага чиққан маҳал кўпчилик "ўзбек "Лестери" таърифини берганди, бу йил "Динамо"ни шундай аташмоқда. Қани кўрамиз, "Лестер" деган номга ким кўпроқ лойиқлигини бугунги ўйинда.

Турнир жадвалидаги вазият: "Обод" 6 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. "Динамо" эса 15 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Факт: Бугун "Обод" ўз майдонида бешинчи ўйинини ўтказади. Аввалги тўрт учрашувда Рауф Инилеев шогирдлари уч марта дуранг ўйнаб, бир бор мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 3-4.



Факт: "Обод" уйдаги ўйинларда атиги уч очко тўплаган ва бу борада ҳам охирги ўринда бормоқда. "Динамо"га келсак, самарқандликлар бугун сафарда олтинчи марта баҳс олиб боришади. Жамоа аввалги бешта ўйиннинг иккитасида зафар қучган. "Динамо" сафарда "Металлург" ва "Пахтакор"дан устун келган бўлса, "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган ва "Қўқон-1912" ҳамда "Олмалиқ"қа имкониятни бой берган.

Биласизми? "Обод" қаторасига еттита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа охирги марта 3-турда "Бухоро"ни мағлуб этиб қайтган.

Биласизми? Ўз майдонида "Бухоро"дан устун келган "Динамо" шундан сўнг кетма-кет тўрт ўйинни юта олмади: уч дуранг ва бир мағлубият.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика