RU

Последние новости

21:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0   0 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  0 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  1 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  5 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  7 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  6 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион "Пахтакор" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.

Олий лига. 25-тур
НЕФТЧИ - ПАХТАКОР
Бош ҳакам:
Илгиз Танташев
Бошланиш вақти: 16:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 11-ўринда (28 очко), "Пахтакор" 6-ўринда (41 очко).
Очколар орасидарги фарқ - 13 очко.

Таъриф: Авваллари қаерда бўлмасин, "Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг ўзаро қарама-қаршилиги доим муросасиз кечарди, ўйинни кўриш учун мухлислар ҳам кўп келарди. Лекин охирги йилларда бундай деб бўлмайди. Бугунги учрашувга қизиқиш қай даражада? Биринчи давра баҳсида "Нефтчи"нинг 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб кетганини ҳисобга олсак, бугун "Пахтакор" ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилади. Фарғоналиклар эса Тошкентдаги ғалаба тасодиф бўлмаганини исботлашга интилишади.

Факт: "Нефтчи" иккинчи даврани бир текис ўтказа олмаяпти. Жамоа тўққизта ўйин ўтказган бўлса, шундан фақат иккитасида ғалаба қозонди. Бир бор дуранг ўйнаб, олтита беллашувда мағлуб бўлди. "Нефтчи"нинг иккинчи даврадаги иккита ғалабаси "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" билан бўлган баҳсларда қўлга киритилган.

Факт: "Пахтакор" охирги уч ўйинни кетма-кет ғалаба билан якунлади. Умуман олганда "пахтакорчилар" охирги беш ўйинда 12 очко тўплашнинг уддасидан чиқишди. Ҳозирда жамоанинг кайфияти юқори ва мавсумни кучли тўртликда якунлашни ўйламоқда.

Факт: Тошкентда бўлиб ўтган биринчи даврада ўйинида "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Мурод Бобожонов ва Отабек Исроиловнинг голларига майдон эгалари сафида Жалолиддин Машарипов жавоб қайтарган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика