RU

Последние новости

16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  3 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  5 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  13 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  15 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Олимпик" Новости

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Олимпик"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 8-тур учрашувларига старт берилади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ўзагини ташкил этувчи "Олимпик" бугун Яйпанда "Нефтчи" меҳмони бўлади. Биласиз, Фарғонадаги стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис ўйин Яйпанда ташкил этилади. 

Турнир жадвалида "Нефтчи" 4 очко билан охирги ўринда бормоқда. Фарғоналиклар ҳисобида 7 ўйиндан фақат битта ғалаба бор. Жамоа дастлабки турда "Қўқон-1912" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шунлан сўнг "Нефтчи" қаторасига 4та мағлубиятни қабул қилди. 

Самарқандда "Динамо" билан 1:1 ўйнаган жамоа ўтган тур яна Яйпандаги ўйингоҳда мағлубиятга учради. Бу сафар "Локомотив" ғалаба қозониб кетди. Жорий мавсум Суперлигага қайтган "Нефтчи"нинг негадир омади келмаяпти. Шу боис ҳам ҳар ўйиндан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг истеъфоси ҳақидаги гаплар қулоққа чалиняпти. 

"Олимпик" ҳақида гапирадиган бўлсак, "Суперлига" дебютанти 7 ўйинда 7 очко жамғаришга улгурди. "Олимпик" ҳам ҳозирча битта учрашувда ғалаба қозонган. Тимур Кападзе шогирдлари "Бунёдкор"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, анча шов-шув кўтаришди. Лекин ўтган тур жамоа ўз майдонида "Динамо"ни енга олмади ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. "Олимпик"да тўплар нисбати ҳам яхши 8-6. 

Бугун Яйпанда қизиқарли тўқнашув кечиши кутиляпти. Негаки ғалаба ҳар икки жамоага зарур. Айниқса "Нефтчи" жуда қийин аҳволда қолган. Балки бугунги ўйин Илҳом Мўминжонов учун охирги имконият бўлиши ҳам мумкин.

10 май, сешанба

19:00. НЕФТЧИ – ОЛИМПИК

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Игорь Нехочин

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

VAR ассистенти: Максим Нехочин

Комиссар: Шерзод Ражабов

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика