RU

Последние новости

14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  1 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  2 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  5 13:14Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 12:50​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди  2 12:32Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади  40 12:19Аарон Рэмзи "Кардифф Сити"нинг ўйновчи мураббийи бўлади  1 11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  3 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  1 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  13 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  6 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  29

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган учта беллашув ўтказилади. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Мазкур учрашувга турнинг марказий ўйини сифатида қаралмоқда. Чунки иккала жамоа ҳам бугун энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Учрашувни баҳрайнлик ҳакам Наваф Шукрулла бошқариб бориши эса ўйинга бўлган қизиқишни янада орттиради. 

Турнир жадвалида "Пахтакор" 42 очко жамғарган ҳолда якка пешқадамлик қилмоқда. "Пахтакор" ўзининг энг яқин таъқибчиси "Бунёдкор"дан олти очкога ўзиб кетган. "Навбаҳор" эса 31 очко йиғиб 4-ўринни эгаллаб турибди. 

"Навбаҳор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ўтган йилдан бери ўз майдонида ютқазгани йўқ. Наманганликлар сўнгги бор 2016 йилнинг 27-турида уйда "Қизилқум"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Шундан сўнг жамоа охирги учта турни сафарда ўтказган. 

Ўтган йилги мавсумда "Навбаҳор" ўз майдонида 15та ўйин ўтказиб, шундан 10тасида ғалаба қозонган ва беш бор дуранг ўйнаганди. Тўплар нисбати 24-11. Бу йил эса "Лочинлар" 9та ўйинда ҳаракат қилиб, шундан 7тасида зафар қучишди ва икки бор дуранг қайд этишди. Тўплар нисбати 17-2. Демак, "Навбаҳор" ўз уйида 24та учрашувдан бери мағлуб бўлмай келмоқда ва бугун ҳам шу анъанани давом эттиришга ҳаракат қилади. 

Биласизми? "Навбаҳор" Суперлига баҳслари доирасида ўз майдонида фақат иккита тўп ўтказиб юборган: "Бунёдкор" ва "Нефтчи"дан биттадан. 

Факт: "Навбаҳор" охирги бешта турнинг фақат иккитасида ғалаба қозонди. Ҳар иккала ғалаба уйдаги ўйинларда қўлга киритилди: "Қўқон-1912" 3:0 ва "Сўғдиёна" 2:0. 

Турнир жадвали пешқадами "Пахтакор" бугун ушбу мавсум ҳисобидан сафардаги 10-учрашувда майдонга тушади. Бунгача ўтказилган 9та баҳснинг 5таси ғалаба билан якун топган. Жамоа икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Сафар ўйинларида тўплар нисбати 13-6. 

Факт: "Пахтакор" охирги уч турни кетма-кет учта ғалаба билан якунлади. Жамоа ўз майдонида "Бухоро" ва "Металлург", сафарда "Қизилқум"ни мағлуб этди. Ўтган йил Наманганда кечган ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика