RU

Последние новости

00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  8 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  52 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1007 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  10 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Бухоро" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Бухоро"

Бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.

Иккала жамоа ҳам кучли олтиликка кириб олган ва турнир жадвалида кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. Хусусан "Навбаҳор" ҳисобида 34 очко бор ва 4-ўринда кетяпти. "Бухоро" эса 32 очко билан 5-ўринда бормоқда.

"Навбаҳор" ўз майдонида қандай ўйин намойиш этишини ҳамма билади. Жамоа анчадан бери уйида мағлуб бўлмай келмоқда. Бу йил ҳисобидан "Навбаҳор" уйда 10та ўйин ўтказиб, шундан 8тасида ғалаба қозонди ва икки бор дуранг ўйнади. Тўплар нисбати 18-2.

Лекин бугунги беллашувда меҳмонлар ҳам қараб турмаса керак. Чунки биринчи давра ўйинида бу жамоа "Навбаҳор"га ютқазиб қўйганди. 10-тур учрашувида "Навбаҳор" сафарда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Шу боис бугун бухороликлар ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилиб кўришади.

"Бухоро" ҳозирча сафарда фақат учта ўйинни ютди. Улуғбек Бақоев шогирдлари сафар ўйинларида "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Қизилқум" клубларини мағлуб этиб қайтишди. Шунингдек, еттита ўйинда мағлубиятга учрашган. "Бухоро" сафар ўйинларида ҳали дуранг ўйнамаган. Тўплар нисбати 8-19.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика