RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Бугун футбол. "Насаф" - "Металлург" Новости

Бугун футбол. "Насаф" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 24-тур учрашувларидан ўрин олган битта баҳс бўлиб ўтади. Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

Олий лига, 24-тур. 30 сентябрь
НАСАФ - МЕТАЛЛУРГ
Бошланиш вақти -
18:15

Турнир жадвалидаги ўрни: "Насаф" 3-ўринда (48 очко), "Металлург" 6-ўринда (39 очко).  
Очколар орасидаги фарқ - 9 очко.

Таъриф: Совринли ўринлар учун ҳаракат қилаётган "Насаф" навбатдаги турни ўз майдонида ўтказади. Қаршиликлар бу сафар Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилишади. Бугунги беллашувда майдон эгаларининг имконияти бироз юқори баҳоланмоқда. Негаки "Насаф" иккинчи даврада учала ўйинни ҳам ғалаба билан якунлади. "Металлург" эса сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ.

Факт: "Насаф" ўз майдонидаги ўйинларда ҳозиргача 28 очкони қўлга киритган. Жамоа Қаршидаги 11та ўйиндан 9тасида зафар қучган. Бир марта дуранг ўйнаб, бир бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 20-7.

Факт: "Металлург" эса сафар баҳсларида 10 очколи бўлган. Бекободликлар 11 учрашувдан иккитасида ғалаба қозониб, 5 марта имкониятни бой беришган ва тўрт бор мағлубиятга учрашган. Тўплар нисбати 8-11.

Факт: "Насаф" иккинчи даврада ҳали ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Эслатма: Биринчи даврадаги беллашувда "Металлург" Бекободда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Ягона гол Дилмурод Каримов томонидан киритилган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика