RU

Последние новости

19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  1 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  3 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   11 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  12 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  10 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  23

Бугун футбол. "Металлург" - "Қизилқум" Новости

Бугун футбол. "Металлург" - "Қизилқум"

Бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Навоийда кечган биринчи давра ўйинида "Металлург" 2:1 ҳисобида зафар қучган. Бугун "Қизилқум" уйдаги мағлубият тасодиф эканини сафарда исботлашга ҳаракат қилса керак.

Бугунги баҳс меҳмонлардан кўра мезбонлар учун муҳимроқ. Чунки "Металлург" кучли олтиликка киришга ҳаракат қиляпти. "Қизилқум" шундоқ ҳам тепага кўтарила олмайди. "Металлург" эса кучли олтиликка кириб олиши учун навбатдаги икки баҳсни ғалаба билан тугатишига тўғри келади.

"Металлург" ўз майдонида охирги тўртта ўйиндан бери мағлуб бўлгани йўқ. Бу жамоа икки мартадан ғалаба ва дуранг қайд этди. Бекободликлар уйда "Локомотив" ва "Нефтчи"ни мағлуб этиб, "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади. Жамоа охирги марта 11-турда ўз майдонида АГМКга ютқазиб қўйган.

"Қизилқум" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа сафарда шу пайтгача 10та ўйинда майдонга тушиб, шундан учтасида ғалаба қозонган. "Қизилқум" сафарда "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" ва "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтган. Жамоа иккита дуранг ўйнаб, беш марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 8-14.

Биласизми? "Қизилқум" охирги бешта турнинг тўрттасида мағлубиятга учради. Ҳамиджон Актамов шогирдлари Фарғонада ғалаба қозонишдан ташқари "Бунёдкор", "Пахтакор", "Бухоро" ва АГМК билан кечган ўйинларда ютқазиб қўйди.

Рейтинг: +4   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика