RU

Последние новости

11:23БААнинг Ўзбекистонга қарши тахминий таркиби  7 11:00“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр  0 10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  13 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  5 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  2 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  22 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  12 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  15 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  34 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  4

Бугун футбол. "Металлург" - "Машъал" Новости

Бугун футбол. "Металлург" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 17-туридан ўрин олган еттита учрашув бўлиб ўтади. "Металлург" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

Олий лига. 17-тур. 12 август

«Металлург» (Бекобод) – «Машъал» (Муборак)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

ПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Металлург" 8-ўринда (23 очко), "Машъал" 10-ўринда (21 очко). 

Жамоалар жадвалда бир-бирларига жуда яқин ўринларни эгаллаб туришибди. Агар "Машъал" ғалаба қозонса, "Металлург"дан ўзиб кетади. Ўтган турни иккала жамоа ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Металлург" сафарда "Динамо"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган бўлса, "Машъал" Тошкентда "Локомотив" билан 1:1 ўйнади. 

Бугунги беллашувда "Металлург" ўз майдонида ўйнайди, шу боис устунлик мезбонлар томонида, аммо "Машъал" "Локомотив"га қарши ўйинини Бекободда ҳам намойиш эта олса, унда яна бир қизиқарли баҳсга гувоҳ бўламиз. 

Эсингиздами? Муборакда кечган биринчи даврада ўйинида "Машъал" ўз рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Ўтган йил Бекободда бўлиб ўтган ўйинда эса майдон эгалари йирик 6:0 ҳисобида зафар қучишган. Бу мағлубият ҳали "Машъал"нинг эсидан чиқмаган бўлса керак. 

Факт: "Металлург" ўз майдонидаги баҳсларда тўрт марта ғалаба қозониб, фақат икки бор ютқазган. Шунингдек, бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 12-8. "Металлург" уйда "Динамо" ва "Бухоро"га ютқазиб қўйган. 

Биласизми? "Металлург" Бекободдаги охирги уч учрашувни фақат ғалаба билан якунлади. "Сўғдиёна" - 3:1, "Насаф" - 1:0, "Қизилқум" - 3:1. 

Факт: "Машъал" сафар ўйинларида ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонган. Муборак жамоаси 3-турда "Шўртан"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Жамоа сафардаги охирги икки баҳсни дуранг билан тугатди.

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика