RU

Последние новости

16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  0 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  11 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  5

Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 2-босқичидан ўрин олган 23-тур учрашувлари давом эттирилади.

Амалдаги чемпион Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Хабарингиз бор, 22-тур ўйинларидан сўнг жамоалар олтитадан икки гуруҳга бўлинди. Бугун бўлиб ўтадиган "Металлург" - "Локомотив" баҳси билан биринчи олтиталик учун 2-босқич ўйинлари старт олади.

Иккинчи босқич олдидан "Локомотив" "олтин очколар" қоидасига кўра 18 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Металлург" эса 9 очко тўплаб 5-ўринни эгаллаб турибди. Бугун "Металлург" ўз майдонида жорий мавсум ҳисобидан "Локомотив"га қарши иккинчи ўйинини ўтказади. Биринчи беллашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Умуман олганда бу йил "Металлург" "Локо"га қарши яхши ҳаракат қилмоқда. Чунки жамоа Тошкентда 1:1 ўйнаган. Хуллас "Локо" ҳозирча бекободликларни мағлуб эта олгани йўқ. "Металлург" биринчи босқичда ўз майдонида 11та ўйин ўтказиб, шундан 6тасида зафар қучди, 3 бор дуранг ўйнаб 2 марта мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 13-11.

Биласизми? "Металлург" охирги тўртта ўйиннинг учтасини ғалаба билан якунлади. Андрей Шипилов шогирдлари ўз уйида "Нефтчи" ва "Қизилқум" ҳамда сафарда АГМКдан устун келган.

"Локомотив" ҳақида тўхталадиган бўлсак, "темирйўлчилар" охирги 9та ўйиндан бери мағлуб бўлмай келишмоқда. Жамоа охирги марта 13-турда айнан бугунги рақиби "Металлург"га имкониятни бой берганди. Кўрамиз, бугун "Локо"нинг мағлубиятсиз сериясига яна "Металлург" чек қўя оладими?

Сафарда 11та ўйин ўтказган "Локомотив" шундан бештасида ғалабага эришган. Тошкентликлар икки бор дуранг ўйнаб, 4 марта ютқазиб қўйишган. Тўплар нисбати 14-11. "Локо" сафардаги охирги ғалабасини 22-турда "Бухоро" устидан 1:0 ҳисобида нишонлаган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика