RU

Последние новости

09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  3 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан олий лиганинг 19-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Олий лига, 19-тур. 18 август
"Локомотив" - "Сўғдиёна"
Бош ҳакам:
Темур Тўхтасинов
Бошланиш вақти: 19:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 1-ўринда (46 очко), "Сўғдиёна" 10-ўринда (20 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 26 очко.

Таъриф: Ўзига яраша қизиқ кечиши кутилаётган баҳслардан бири. Жиззахда бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида томонлар 1:1 ҳисобини қайд этишганди. Тошкентдаги учрашувда эса "Локо" ғалаба қозонишга уриниб кўради. Иккала жамоа сафида икки нафардан футболчи бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Сариқ картокачлари сони тўрттага етгани боис "Локо" таркибида Жепаров ва Бикмаев, "Сўғдиёна" сафида Жиямуродов билан Роббим Ҳасанов майдонга туша олишмайди.

Факт: Ўз майдонида 9та учрашув ўтказган "Локомотив" шундан саккизтасида ғалаба қозонган. Фақат битта ўйинда дуранг қайд этилган. Жамоа уйдаги баҳсларда 25 очко тўплаган. Тўплар нисбати 25-3. "Сўғдиёна" эса сафарда 9та ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида зафар қучган. Жамоа сафарда "Нефтчи" ва "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратган. Шунингдек, бир марта дуранг ўйнаб, 6та беллашувда ютқазган. Тўплар нисбати 8-15.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Сўғдиёна" Ёшлар лигаси баҳсида "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика