RU

Последние новости

08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  1 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  0 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  1 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  8 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  5 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  4 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  43 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  3 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  14

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган яна учта баҳс ўтказилади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади. Учрашув 18:00да бошланади.

Олий лига. 10-тур. 13 май
«Локомотив» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Д. Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Шаҳрисабз).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бу йил ҳам чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Локомотив" бугун "Қизилқум"га қарши баҳс олиб боради. "Локомотив" бунгача сафарда "Навбаҳор" билан 2:2 ўйнаб, ундан кейин ОЧЛда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқа олмади. Бугунги ўйин ҳам "темирйўлчилар" учун навбатдаги синов бўлади. "Қизилқум" олий лигада ўзига яраша кучли клублардан бири. Албатта, бугунги беллашувда имконият кўпроқ "Локо" томонида, бироқ навоийликлар ҳам қараб туришмаса керак.

Факт: Бу ўйин “Локомотив” учун ўз майдонидаги бешинчи баҳс бўлади. “Темирйўлчилар” аввалги тўртта ўйиннинг барчасида ғолиб бўлишган. “Локо” шу пайтгача ўз майдонида “Сўғдиёна” (3:0), “Олмалиқ” (5:0), “Насаф” (2:1) ва “Обод” (7:0) клубларини мағлуб этган. Тўплар нисбати 17-1.


 
Биласизми? “Локомотив” олий лигада қаторасига тўртта ўйиндан бери мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа ҳисобида учта ғалаба ва бир дуранг бор.

Биласизми? Ўтган турда иккала жамоа ҳам дуранг қайд этди. “Локо” сафарда “Навбаҳор” билан 2:2, “Қизилқум” эса Тошкентда “Обод” билан 1:1 ўйнади.

Факт: “Қизилқум” бугун сафарда 6-ўйинида майдонга тушади. Жамоа аввалги бешта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозониб, икки бор мағлуб бўлди ва иккита ўйинда дуранг ўйнади.
 
Факт: “Қизилқум” охирги тўрт ўйиндан бери фақат дуранг ўйнаяпти. Бу жамоа охирги марта сафарда “Бунёдкор” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика