RU

Последние новости

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  5 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  6 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

Бугун футбол. "Локомотив" - "Насаф" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади.

Соат 21:00да бошланадиган беллашув ўзига яраша қизиқ кечиши кутилмоқда. Турнир жадвалида "Локомотив" 28 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди, "Насаф" ҳисобида эса 20 очко мавжуд ва бу жамоа 7-ўринда бормоқда.

"Локомотив" шу пайтгача бўлиб ўтган 16та ўйиннинг тенг ярмида ғалабага эришди. "Насаф" эса ҳозирча фақат тўртта баҳсда ғалаба қозонган. "Локо" охирги пайтларда анча ўзига келиб олди ва охирги учта ўйинни ғалаба билан якунлади. Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Локомотив" ўз майдонидаги беллашувларда ҳали мағлуб бўлмаган. Жамоа тўрт марта ғалаба қозониб, яна шунча дуранг ўйнади.

Қаршининг "Насаф" клуби охирги пайтларда ғалаба нашидасини сура олмаяпти. Жамоа охтирги бешта ўйиндан фақат биттасида зафар қучди ва уч марта дуранг ўйнади. "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этганидан бери кейинги беллашувларда ғалаба қозона олмади.

Факт: "Насаф" бу йилги мавсумда сафарда 8та ўйинда майдонга тушиб шундан фақат биттасида уч очколи бўлган. Жамоа 3-турда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Қолаверса, "Насаф" сафарда кам гол урган (5та) жамоалардан бири бўлиб турибди.

Бугунги қарама-қаршиликда имкониятлар қандай? Албатта, устунлик кўпроқ "Локо" томонида. Қаршида бўлиб ўтган беллашувда "Насаф" 2:1 ҳисобида "темирйўлчилар"дан устун келганди. Аммо пойтахтдаги баҳсда омад майдон эгаларига кулиб боқиши кутилмоқда.

Рейтинг: -28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика