Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"
31 окт 2018 13:43
Новости
Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади. Иккинчи босқич турнир жадвалида "Локомотив" 33 очко билан биринчи ўринда бормоқда. "Металлург" эса 5-ўринни эгаллаб турибди.
Бугун ТТЗдаги "Локомотив" стадионида қизиқарли беллашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. Негаки чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Локо" бугун ҳам фақат ғалаба учун ўйнайди. "Металлург" эса "темаирйўлчилар"га жиддий қаршилик кўрсатишга уриниб кўради. "Металлург" иккинчи босқич старт олганидан бери фақат битта ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этди.
"Локомотив" эса ортда қолган 5та ўйиннинг ҳаммасини ғалаба билан якунлади. Шуни айтиш жоиз, "Локомотив" биринчи босқичда қаторасига бешта учрашувда ғалабага эришмаганди. Аммо иккинчи босқичда жамоа бунинг уддасидан чиқди. Агар "Локо" бугун ҳам уч очкони қўлга киритгудек бўлса, кетма-кет 6та ўйинда ғалабага эришган Суперлигадаги илк клуб бўлади.
Комментарии