RU

Последние новости

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  21 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

Бугун футбол. "Динамо" - "Навбаҳор" Новости

Бугун футбол. "Динамо" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 6-тур баҳсларига старт берилади.

Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида ҳар икки жамоа 7 очко билан ёнма-ён ўринларни эгаллаб турибди. Бугун "Динамо" ўз майдонида тўртинчи учрашувини ўтказади. Даврон Файзиев шогирдлари бунгача икки бор ғалабага эришиб, битта дуранг қайд этишди. Жамоанинг иккита мағлубияти фақат сафар ўйинларида қайд этилди. 

Биласизми? "Динамо" охирги иккита уй учрашувини ғалаба билан якунлади. Жамоа "Металлург" (2:1) ва "Сўғдиёна"дан (1:0) устун келди. 

Сафарда бунгача битта мағлубият ва бир ғалаба қайд этган "Навбаҳор" бугун учинчи ўйинини ўтказади. Қаршида "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган Канчельскис шогирдлари ўтган турда "Сурхон" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди. Демак, "Навбаҳор" охирги икки ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказмади. 

2017 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1

2015 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:1 

2014 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:0 

2013 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 1:1 

2012 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:0 

Самарқандда ўтказилган охирги бешта ўйинда "Навбаҳор" фақат бир марта ғалаба қозонган. Учта ўйинда майдон эгаларининг қўли баланд келган ва бир учрашув дуранг билан якун топган. Охирги беш учрашувда "Динамо" рақиб дарвозасига 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 2та тўп ўтказиб юборган. 

Бугунги беллашувда имконият "Навбаҳор"да кўпроқдек кўринмоқда. Чунки жамоа ўз таркибини анча шакллантириб олди. Шунингдек, "Навбаҳор"да ўйин савияси ҳам бирмунча юқори. Лекин "Динамо" ўз уйида тўп тепади, бу эса учрашув анча жанговор кечишини англатади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика