RU

Последние новости

14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  8 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20

Бугун футбол. "Бухоро" - "Сўғдиёна" Новости

Бугун футбол. "Бухоро" - "Сўғдиёна"

Бугун Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган "Бухоро" - "Сўғдиёна" баҳси билан Олий лиганинг 28-тур ўйинларига якун ясалади.


Турнир жадвалидаги ўрни: "Бухоро" 4-ўринда (52 очко), "Сўғдиёна" 10-ўринда (34 очко).

Очколар орасидаги фарқ: 18 очко.

Таъриф: Чемпионатни кучли учталикда ёки бўлмаса тўртинчи ўринда тугатишга ҳаракат қилаётган "Бухоро" бу турда "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб боради. Агар бугун бухороликлар зафар қучадиган бўлишса, ўзлари учун тўртинчи ўринни нақд қилиб қўйишади. Чунки кейинги икки турда "Бухоро" ютқазган, "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда ҳам очколар орасидаги фарқ битта бўлиб қолади.

Мана шу боис ҳам "Бухоро" ўз майдонида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб кўради. "Сўғдиёна" эса катта эҳтимол билан Олий лигани юқори ўнталикда тугатади. Ҳар ҳолда жамоа ўнинчи ўриндан пастга тушмаса керак. Бугунги ўйинда жиззахликларни дуранг ҳам қониқтиради. Зеро, улар "Бухоро" ўз уйида қандай кучли футбол намойиш этишини жуда яхши билишади.

Факт: "Бухоро" жамоаси иккинчи даврада ўзида ўтказилган бешта учрашувдан тўрттасини ғалаба билан тугатди ва бир марта дуранг қайд этди. Таркиб жиҳатдан яхши шаклланган Жамшид Саидов шогирдлари уйда ҳар қайси рақибга етарлича бошоғриқ туғдира олишади. Жамоа ўз майдонида икки бор мағлуб бўлган: "Насаф" ва "Машъал"га қарши кечган баҳсларда.

Факт: "Сўғдиёна" эса асосан уй жамоаси ҳисобланади. Даврон Файзиев шогирдлари ҳозирча иккинчи даврада бешта баҳсни сафарда ўтказиб, шундан биттасида ғалаба қозонишди. Бир марта дуранг қайд этилган бўлса, учта ўйинда "Сўғдиёна" мағлуб бўлди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика