RU

Последние новости

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  1 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  41 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Бугун футбол. "Андижон" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Андижон" - "Локомотив"

Бугун "Локомотив" Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган баҳсда "Андижон" меҳмони бўлади.

Суперлига жамоалари уч ҳафталик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтишди. Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионида кечадиган баҳс ҳар икки жамоа учун муҳим роль ўйнайди. 

Турнир жадвалида "Локомотив" 42 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, "Андижон" ҳисобида 24 очко бор ва бу жамоа 10-ўринни эгаллаб турибди. Бугунги баҳс "Локо" учун сафардаги 12-ўйин бўлади. "Темирйўлчилар" меҳмондаги 11та ўйиндан иккитасида зафар қучиб, 6 марта дуранг ўйнашган ва 3та беллашувда мағлуб бўлишган. 

"Локомотив" бунгача сафарда "Бухоро" ва "Насаф" клубларини мағлуб этган. Жамоа сафарда 10та гол уриб, ўз дарвозасидан 11та тўп ўтказиб юборган. Рақибимиз "Андижон" ўз уйида ҳозирча 10та ўйинда майдонга тушган. Александр Хомяков шогирдлари шундан учтасида ғалаба қозониб, шунча марта мағлуб бўлишган. Тўртта ўйин дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 12-12. 

Биласизми? "Локомотив" иккинчи давра старт олганидан бери сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа сарфардаги олтита ўйиндан бештасида дуранг қайд этиб, бир бор мағлуб бўлган. Бошқа томондан "Локо" қаторасига 9та учрашувдан бери мағлубиятга учрамай келмоқда. 

"Андижон" иккинчи даврада тўрт бор зафар қучди ва шундан иккитаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Сафарда "Динамо"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган андижонликлар шундан сўнг уйда "Сурхон" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 

"Андижон" аввалги тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобини қайд этди. Ундан олдин эса Қаршида "Насаф"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. 

"Андижон" ва "Локомотив" шу пайтгача ўзаро 21 учрашув ўтказиб, шундан 14тасида "Локо" ғалаба қозонган. Учта баҳс дуранг натижа билан якун топган ва 4 марта андижонликлар зафар қучган. Қуйида Андижонда бўлиб ўтган охирги бешта ўйинни келтириб ўтамиз. 

2016 й. "Андижон" - "Локомотив" 1:3

2015 й. "Андижон" - "Локомотив" 1:2

2014 й. "Андижон" - "Локомотив" 1:2

2012 й. "Андижон" - "Локомотив" 0:1

2010 й. "Андижон" - "Локомотив" 2:0 

Кўриб турганингиздек, Андижонда ўтказилган охирги бешта учрашувнинг тўрттасида "Локо"нинг қўли баланд келган. "Андижон" охирги марта 2010 йил ғалаба қозонган ва шундан кейин фақат мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига: 8-5. 

P.S. Бугун "Локомотив" ҳимоячиси Даврон Ҳошимов туғилган кунини нишонлаяпти. Ўйлаймизки, "темирйўлчилар" бугунги ўйинда ғалаба қозониб Давронга ажойиб совға тақдим этишади.

"Локомотив" матбуот хизмати

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика